1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

«Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасининг фазилати

16:00 / 19 февраль 3691 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй дўстим, қаранг, ўлим келмасдан олдин ишларингизни ислоҳ қилиб олинг. Чунки сиз қачон ўлим келиб қолишини билмайсиз. Билингки, умр оз, ҳасрат эса узоқдир.


Эй дўстим, «Ла илаҳа иллаллоҳ» сўзини кўпайтирмоқ ва унга шукр қилмоқ лозим. Шукр улуғ неъмат учундир. Чунки неъмат шукр билан боқийдир.


Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:
«Ўликларингизга «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни секин айтиб туринг. Чунки, у гуноҳларни парчалаб ташлайди».


Сўрадилар: «Эй Аллоҳнинг элчиси, агар уни ҳаётлигида айтса-чи?». Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: «У гуноҳларни парчалайди, парчалайди» деб такрорладилар.


Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади.
«Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир» (Роҳман сураси, 60-оят).


«Ла илаҳа иллаллоҳнинг мукофоти жаннатдир».
Анас ибн Молик Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилади: У киши айтадилар: «Ла илаҳа иллаллоҳ жаннатнинг қийматидир».


Бошқа ривоятда:
«Жаннатнинг калитидир», дейилган.
Айтилади «Ла илаҳа иллаллоҳ жаннатнинг калити, лекин эшикни очиш учун калитнинг тишлари бўлиши керак. Унинг тишлари ғийбат ва гуноҳлардан пок, Аллоҳни зикр қилувчи тил, ҳасаддан ва ғийбатдан қўрқувчи пок қалб, шубҳа ва ҳаромдан пок қорин ва гуноҳлардан пок хизмат билан шуғулланадиган аъзолардир».


Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:
«Ким Ла илаҳа иллаллоҳ деса, унинг оғзидан кўк қуш чиқади. Унинг икки оқ қаноти дур ва ёқут билан қопланган бўлади. Сўнгра осмонга кўтарилади ва ундан асаларининг товуши каби ғўнғиллаш эшитилади, унга: «Жим тургин», дейилади. Сўнгра у: «Йўқ, соҳибимнинг гуноҳи кечирилмагунча жим турмайман», дейди, шунда у айтган кишининг гуноҳи кечирилади. Сўнг у қушда етмишта тил пайдо бўлиб, қиёмат кунигача эгасининг гуноҳини кечиришини сўрайди. Қиёмат куни бўлса, у қуш келади ва эгасининг қўлидан ушлаб, унга жаннатни кўрсатувчи ва йўл бошловчи бўлади.


Аллоҳ таоло Фиръавнни сувга ғарқ қилди ва Мусо алайҳиссаломни қутқарди. Мусо айтдилар: «Эй Аллоҳ, менга бир амални далолат этгинки, уни қилсам, Сен менга берган неъматга шукр қилай».


Аллоҳ айтди: «Эй Мусо, Ла илаҳа иллаллоҳ, деб айт. Мусо алайҳиссалом зиёда қилишни сўрадилар».


Аллоҳ айтдики: «Эй Мусо, агар етти осмон ва етти ерни тарозининг бир палласига қўйсанг Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини бир палласига қўйсанг албатта, Ла илаҳа иллаллоҳ калимаси оғир келади».


Уламолардан бирлари айтади: «Учта нарса борки, уни Аллоҳ таолодан ҳеч нарса тўсолмайди: Ла илаҳа иллаллоҳ калимаси, ижобат бўлишига ишонган ҳолда қилинган дуо, отанинг фарзанди ҳаққига ва мазлумнинг золимга қарши қилгна дуоси».

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: «Кимга ўлим вақтида лаа илаҳа иллаллоҳ сўзини талқин қилинса жаннатга киради».


Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлари ривоят қилинган: «Кимнинг дунёдаги охирги каломи Ла илаҳа иллаллоҳ бўлса, жаннатга киради».


Аллоҳ таоло барчаларимизни «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини давомий айтиб юришда бу дунёдан ўтаётган вақтимизда хам «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтишлик бахтини насиб айласин.
Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандийнинг «Танбеҳул ғофилийн» китоби асосида Имом-Термизий ўрта маҳсус таълим муассаси талабаси Муродулло Чориев тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 августдаги 03-07/6522-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вашингтон университети талабаси Навид Азоди курсдоши Томас Прайор билан биргаликда ёзма ёки оғзаки нутқни имоишоралар тилига таржима қилиб берадиган қўлқоп давоми...

4416 07:18 / 09.08.2018
Мусулмон инсон мусулмондан фикридаги бироз ўзгачалик, эътиқодидаги арзимас фарқлилик туфайли нафратланмайди. Шу билан унинг обрўсини тўкиб, ҳурматини оёқости давоми...

1903 11:07 / 12 январь
.Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингиз эмас. Лекин яхшилик қилувчи ndash Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган давоми...

19314 20:19 / 10.05.2018
Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойда ўтирсалар, саҳобалар ҳам атрофларида ўтирар эди. Шундай мажлисларнинг бирида кимдир орқасида боласини опичлаб давоми...

4948 17:03 / 22.12.2023