1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудиядаги халқаро мусобақада ўзбекистонлик қори қатнашади

17:55 / 24.08.2023 980 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент ислом институтининг жорий 2023 йилги битирувчиси, Мирзо Улуғбек тумани "Олтин  тепа" жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама шаҳрида ўтказиладиган 43-халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. (https://t.me/muslimuzportal/34692) 

Сафар олди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири шайх Алижон қори Ҳабибуллоҳ қори Олимжоновни қабул қилиб, халқаро мусобақада қатнашиш малакаси борасида муҳим эслатма ва тавсияларни бериш баробарида қоримизнинг ҳаққига хайрли дуолар қилди. 

Маълумот учун, мазкур халқаро мусобақа шу йил 25 августдан 6 сентябрга қадар давом этади. 

Эслатиб ўтамиз Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов 2021 йилда ҳам Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиб, совриндор бўлган эди.

Аллоҳ таоло Ватанимиз шаънини ҳимоя қилаётган Ҳабибуллоҳ қорига улкан зафар ва муваффақиятлар ато этсин!

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг суюкли фарзанди Исмоил Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига давоми...

4010 06:04 / 30.07.2018
Бугун, 19 октябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ асСисий ташаббуси билан ўтказилаётган Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолариrdquo номли давоми...

588 15:44 / 19.10.2023
Спутник хабарига кўра, Москва вилояти муфтийси ва Россия муфтийлар кенгаши вицепрезиденти Розен Аббосов қуйидаги баёнотни берди .Биз рус зиёратчилари учун Умра давоми...

1216 13:41 / 10.04.2021
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг таниқли уламолари Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ҳамда Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Жанубий Кореядаги диндошларимиз билан давоми...

910 03:05 / 12.12.2022
Аудиолар

120825 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42394 14:35 / 11.08.2021