1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳадис, ҳадиси қудсий ва Қуръон

14:01 / 21.08.2023 752 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари иккига бўлинади:
1. Аллоҳ таолодан фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинганлари.
Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим оятларидан бошқа ваҳийларни ҳам келтириб турганлари маълум ва машҳур. Ана шу қисм ваҳийлар Суннат сифатида ворид бўлган. Бу хилдаги Суннатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларга етказганлар. У зотнинг етказишдан бошқа ҳеч қандай дахллари бўлмаган. Бунга мисол тариқасида имом Абу Муҳаммад ибн Қутайба «Аёл киши ўз аммаси ёки холаси устига никоҳланмас» деган ҳадисни келтирадилар. Бу ҳадис ваҳий бўлиб, унинг маъносини Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етказганлар. У зот ҳам ўз навбатида мусулмон умматига етказиб, ҳаётга татбиқ қилганлар. Мазкур ҳадис ворид бўлганидан бошлаб ҳамма мусулмонлар учун амма ёки хола устига уларнинг қиз жиянини кундош қилиб олиш ҳаром бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бу ҳукмдан фалончи истисно» деб айта олмаганлар.


2. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинмаган, балки у зотнинг ўзлари ижтиҳод этганлари.


Бундай нарсаларнинг асосий қоидалари ва мақсадларини Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга баён қилиб берганидан сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ижтиҳодлари ила баён қилганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу борадаги ижтиҳодлари ҳам ваҳий ўрнида бўлган. Агар хато бўлса, Аллоҳ таоло тўғрилаб қўйган. Бу қисмдаги Суннатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи тасарруфотлар қилишга ҳақлари бўлган.


Мисол учун, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак мусулмонлар учун ипак кийим кийиш ҳаром эканини баён этганларидан кейин Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ўзларининг хасталиклари ипак кийишни тақозо этишини айтиб, у зотдан изн сўраганларида, у кишига ипак кийим кийишга рухсат берганлар. Агар бу ҳукм Жаброил алайҳиссалом келтирган ваҳий бўлганида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон ўзларича рухсат бермаган, балки бошқа ҳолатлардаги каби, Аллоҳ таолодан бирор хабар келишини кутган бўлар эдилар.


Ҳадис китобларимизда келтирилган ривоятларнинг аксарияти ушбу – Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан пайғамбарликни етказиш юзасидан содир бўлган икки хил Суннатга тааллуқлидир. Ислом шариатининг аҳкомларига тегишли барча нарсалар – ибодат, эътиқод, охират, одоб-ахлоқ, солиҳ амалга тарғиб қилиш, ёмонликлардан қайтариш каби ишлар шулар жумласига киради. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Ҳашр сураси 7-оятида:
«Расул сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар», деганда айнан шу турдаги Суннатни қасд қилгандир.


Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларининг маъноси Аллоҳ тарафидан, лафзи у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидандир.

III. Қуръони Карим
«Қуръон» сўзи араб тилида бир неча маъноларни билдиради ва бу маънолар Аллоҳ таолонинг ушбу номдаги Китоби – Қуръони Каримда ҳам ўз ифодасини топган:
1. «Ўқиш» маъноси.
2. «Жамлаш» маъноси.
3. «Ёдлаш» маъноси.
«Қуръон» сўзининг истилоҳий маъноси:
«Қуръон Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий орқали нозил қилган, тавотур ила нақл қилинган, ибодатда ўқиладиган, ожиз қолдирувчи каломидир».

(Тамом)

«Ислом тарихи» биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замонга келадиган бўлсак, ўша пайт бутун дунёга, барча инсониятга аталган, барча замон ва маконларга салоҳияти бор, барчага қиёматгача икки дунёнинг бахтини давоми...

1773 20:00 / 24.08.2019
Усмонли империяси ҳудудида йўлларда шундай тошлар бор эдики, улардаги ғовакка қўл суққан инсон истаган миқдорда пул олиши ёки садақа қолдириши мумкин бўлган. Ким давоми...

5395 16:21 / 23.01.2018
АРАБИСТОН. Бу Исломнинг бешиги. Ислом пайғамбари шу ерда таваллуд топдилар, у зот араб тилида сўзлашардилар ва у кишининг таълимотлари арабларга қарата ёзилган давоми...

4403 05:00 / 24.02.2017
10бобФақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Музаккирда бўлиши шарт энг биринчи хислат солиҳликдир, чунки солиҳ бўлмаса, ақлли кишилар ундан қочиб, давоми...

1146 19:30 / 15.09.2020
Аудиолар

120855 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42420 14:35 / 11.08.2021