1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳилол» журналининг 50-юбилей сони нашр этилиши муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди

15:02 / 12.08.2023 716 pdf Ўқиш режими + -


Бугун 12 август куни «Hilol-nashr» нашриётининг мажлислар залида «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналнинг 50-юбилей сони нашр этилиши муносабати билан ижодий-маърифий тадбир ўтказилди. Маросимга юртимизнинг пешқадам уламолари, журналистика соҳасида узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилиб келган ва келаётган азизлар, даврий нашрларда қалам тебратаётган ижодкорлар, адабиётшунослар, халқ шоирлари ва китоб ихлосмандлари ташриф буюрдилар. Шунингдек, айни соҳада меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган ва меҳнат фаолиятини давом эттириб хизмат қилаётган мунис опа-сингилларимиз тадбирнинг азиз меҳмони бўлдилар. 


Тадбир бошловчиси Қамариддин Бекмуҳаммад барча меҳмонларнинг ташрифи учун ташаккур айтиб, «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти раҳбари ва «Hilol» журнали бош муҳаррири Исмоил домла Муҳаммад Содиқга илк сўз навбатини берди. Устоз тадбирни очиб бериб, ташриф буюрганларга ташаккур изҳор этиб, журналнинг 50-сони нашр этилгани билан барчани қутладилар. Исмоил домла нутқлари давомида журналнинг асосчиси ва ғоя муаллифи фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бўлганларини, журнал аввал бошда электрон шаклда халқимизга тақдим этилганини, Аҳмад Муҳаммад Турсун раҳимаҳуллоҳнинг саъй-ҳаракатлари ва ҳимматлари натижасида даврий босма нашр сифатида журналхонлар қўлига етиб келганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. 


Шундан сўнг ижодий жамоа аъзолари томонидан тайёрланган «Hilol» журналининг диний-маърифий соҳада олиб бораётган фаолиятидан ҳикоя қилувчи видеолавҳа намойиш этилди. 


Кейин «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи даврий нашрлар бўлими мудири Толибжон Низомов сўзга чиқиб, шайх ҳазрат раҳимаҳуллоҳ томонларидан 90-йилларда «Ҳидоят» журнали ва «Ислом нури» газетасининг ташкил этилишига ташаббускор сифатида бу ишга бош-қош бўлганларини, «Hilol» ва «Оmina» журналларининг асосчиси ҳам айнан ҳазрат эканликларини қайд этиб ўтди.


Тадбир давомида шоир Оллоёр Бегалиев сўз олиб, шайх ҳазратлари шеъриятга мухлис инсон эканликларини, айниқса, Аъзам Ўктамнинг шеърий тўплами у кишига маъқул келганини хотирлаб, ўзлари тадбир учун тайёрлаб келган тўртликларини айтиб берди. 


Шундай кейин Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир журналнинг 50-сони нашр этилгани билан барчани муборакбод этиб, халқимиз кўнглидан жой олган шеърларидан намуналар айтиб, йиғилганларнинг қалбларини тўлқинлантириб юборди. 


Сўнгра адабиётшунос олим, профессор Баҳодир Карим тадбирга таклиф этилгани учун ташаккур изҳор этиб, «Hilol» журнали 100-сонга етганда унинг библиографиясини тузиш кераклигини, бу эса мақолаларни осон топишга хизмат қилишини қайд этди ҳамда «Ҳидоят» журналида ҳам шундай услуб қўлланилгани ҳанузгача самара бериб келаётганини қўшимча қилди. 


Тадбир жараёнида «Hilol» журнали фаолиятига оид викторина савол-жавоблари ўтказилиб, ғолибларга ҳадялар улашилди. 


Кейин «Hilol» журналининг доимий ўқувчиларидан Қашқадарёдан ташриф буюрган Маҳмуд ака Қаҳҳоровга сўз берилди. У киши журналнинг ҳар бир сонини кузатиб боришларини, айниқса, муҳаррир минбари рукнида бериладиган маълумотлар у кишида катта таассурот қолдиришини билдирдилар. Нотиқ ўз сўзида журналнинг тарғибот ишларини янада ривожлантиришга урғу бериб ўтди. 


Сўнгра журналнинг обунасига оид ҳисобот видеолавҳаси тақдим этилди. 


Кейин ушбу журнални халқимизга етиб боришида қимматли маслаҳатлари мақола ва шеърлари, таҳрир, мусаҳҳиҳ, дизайн, саҳифаловчи, техник томондан хизмат қилган бир гуруҳ устозлар, ижодкорлар ва ходимлар ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 


Тадбир якунида анъанага мувофиқ Қуръони Карим тиловат қилиниб, улуғ устозлар хайрли дуолар қилиб бердилар.

Аллоҳ таоло ушбу тадбирни барчамизга манфаатли ва хайрли айлаб, «Ҳилол» журналининг фаолиятини бундан ҳам юксалтирсин. 

Тадбирни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: ҳавола

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг сўнги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан давоми...

1058 09:30 / 28.10.2020
Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши каби нуфузли ташкилотларнинг доимий аъзоси сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, давоми...

1006 11:33 / 16 март
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Венесуэла раҳбари Николас Мадуро билан Каракасда ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Daily Sabah. давоми...

1681 14:55 / 05.12.2018
.AлAқсо ёки Қуббат асСахро, масжиди муқаддас иншоот бўлиб, бу ерни яҳудийлар дунёнинг яратилиш жойи деб ҳисоблайди. Ислом дунёсида эса Пайғамбаримиз Муҳаммад давоми...

2148 09:01 / 02.04.2021
Аудиолар

121494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42987 14:35 / 11.08.2021