1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

17:16 / 10.08.2023 719 pdf Ўқиш режими + -

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини, анъанадагидек, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда president.uz хабар берди.


Қуръон оятлари тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан ўтганларга раҳмат, юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди.


Диний уламо билан суҳбатда ёшлар таълим-тарбияси, ислом маърифати ҳақида сўз борди. Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, бандлигига кўмаклашиш, муҳтож оилаларни алоҳида меҳр-эътиборга олиш муҳимлиги таъкидланди.


Шу ерда мажмуа атрофида режалаштирилаётган қурилиш-таъмирлаш лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлакни тиклаш, Дониёлбий мадрасасини таъмирлаш, таҳоратхона ва музей барпо этиш кабилар мўлжалланмоқда.


Давлатимиз раҳбари зиёрат туризми учун шароитларни кенгайтириш, хориждан Бухорога тўғридан-тўғри қатновлар ва меҳмонхона ташкил этиш, қабристонни ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, Islom.uz порталининг siyrat.uz телеграм канали мухлислари. Рабиъул аввал ойи муносабати билан .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари, давоми...

2127 10:00 / 09.11.2019
БАА миллий Emirates Airline авиокомпанияси бу йилги Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш бўйича жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда авиокомпания маъмурияти баёнот давоми...

1372 10:10 / 29.04.2019
Заёратчилар Ҳаж сафарига коронавирусни даволашни ўз ичига олган тиббий суғуртаси бўлган тақдирда қатнашишлари мумкин, деб хабар беради mynamaz.ru нашри. Saudi Gazette давоми...

1291 08:00 / 08.05.2021
Аввал хабар қилганимиздек, диёримизнинг машҳур шайхлари, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратларининг юртимиз бўйлаб зиёратлари давоми...

1208 19:30 / 11.06.2022
Аудиолар

121493 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42986 14:35 / 11.08.2021