1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Мусулмонлар ҳар соҳада пешқадам бўлган

16:00 / 29.07.2023 860 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(бешинчи мақола)

Андалусия Колумб Американи очиши билан деярли бир вақтда йўқ бўлди. Тарихдан маълумки, 1492 йилда испанияликлар Гранадани ишғол қилдилар – бу бир пайтлар улуғвор бўлган Андалусиянинг сўнги амирлиги эди. Реконкиста  ғалаба қозонди. Аммо у ҳақидаги хотира ҳанузгача тирик. Унинг номини Испания ва Португалия жанубидаги тарихий минтақа мерос қилиб олди. Испан тилида араб тилидан ўзлаштирилган 4 мингдан ортиқ сўзлар мавжуд, португал тилида эса мингдан ортиқ. Шунинг ўзи ўзлаштирмалар доираси қанчалик кенг бўлганини ҳамда Испания ва Португалия маданияти ал-Андалус маданиятига қай даражада қарздор эканлигини кўрсатади.


Португалия номининг ўзи Порту-кале сўзидан (яъни, порт — қўрғон, бу биринчи сўз— роман тилида, иккинчи сўз эса араб тилидаги «қалъа» сўзидан олиган) келиб чиқади. Мусулмонлар бу ерга цитруслар оиласига мансуб меваларни олиб келганлар ва уларни етиштиришда шундай моҳирликка эришганлар-ки, хатто узоқ вақт давомида араб тилидаги «Буртуқала» сўзи билан, ҳам «Португалия»ни, ҳам «апельсин» мевасини атаганлар.


Португалия жанубидаги Алгарви (арабча «ал-ғарб», яъни, ғарб) вилояти ҳозир ҳам араб даврига оид тарихий обидалари билан машҳур. Айтгандай, XII асрда Португалияни бир муддат хатто Алгабрия деб ҳам атаганлар, чунки Алгарви вилояти, ҳозирда бироз қолоқ бўлса ҳам, у даврларда энг ривожланган деб ҳисобланган.


Ва сўнгсўз ўрнида айтиб ўтиш жоиз, овруполиклар фахрланувчи маданиятнинг кўпгина унсурлари айнан мусулмонлар томонидан келтирилган. Мисол учун, уч таомдан иборат тушлик қилиш маданиятини – яъни суюқ овқат, ундан сўнг гўштли ёки балиқ таом, кейин эса мевалар ва ёнғоқлар – IX асрда Ироқдан Қуртубага Али ибн Нафи олиб келган. У, шунингдек, биллур стаканларни (уларни юқорида айтиб ўтилган Аббос ибн Фирнас ихтиро қилган) ҳам кундалик ҳаётга киритган.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда инсоннинг вужуди, кийими ва унга хос нарсалар поклиги билан бирга унинг атрофидаги барча нарсалар ҳам пок бўлишига катта аҳамият берилган. Турар жой, давоми...

1757 15:00 / 01.08.2021
Ислом кишиларни илмга чақириш билан кифояланиб қолган эмас. Балки ақлий ва фикрий ҳаракатсизликнинг олдини олиш асосларини кишиларга кўрсатган. Бу қуйидаги давоми...

2187 11:09 / 04.02.2020
иккинчи мақола Андалусиялик машҳур олим Абдуллоҳ ибн Байтар 11901248 ўрта асрларда йирик ўсимликшунос ва фармацевт сифатида шуҳрат қозонган бўлиб, 1400га яқин давоми...

994 14:00 / 10.05.2023
Испания қироличаси Изабелла Кастильская XV асрнинг охири бутун ҳаёти давомида икки марта ndash туғилганида ва тўйи куни чўмилганини эътироф этган. Француз давоми...

1411 09:00 / 27 январь
Аудиолар

121537 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43022 14:35 / 11.08.2021