1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Қадар

14:00 / 24.07.2023 893 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гером Орфин исмли журналист инфарктдан сақланиш учун насиҳатлар берар, суҳбатлардан бирида: «Мен юз йил яшайман!», деган эди. Аммо ўзи етмиш ёшида тўсатдан инфаркт билан вафот этди!


Буни ажал дейдилар. Гарчи сабабларини қилиб эҳтиёт бўлишга буюрилган бўлсакда, бу умримизни узайтириб қўймайди.


Ёки бепарволик қилиб сабабларни унутсакда, умримиз қисқариб қолмайди.


Кўп соғлом инсонлар тўсатдан вафот этишган. Беморлар эса яшаб юришибди.


Америкалик Стаматис Морайтис 1976 йилда саратон билан касалланди. Онкологга мурожаат қилганида унинг олти ойгина умри қолганини айтишди. Стаматис 2012 йилгача яшади. Хотини уни қайта кўрикдан ўтишга мажбурлади. Мажбур бўлиб унга ташхис қўйган онколог қабулига келди. Онколог вафот этганига анча йил бўлган экан!


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўрашди:
- Нега Сулаймон алайҳис салом қушлар орасидан Ҳудҳудни зиёрат қилдилар?


- Чунки Сулаймон алайҳис салом сув топа олмаганида Ҳудҳуд сувнинг ўрнини кўрсатган эди. Ҳудҳуд ер остида сув борлигини билар эди!


- Нега унда Ҳудҳуд ерга тузоқ қўйилса ва устини тупроқ билан беркитиб қўйилса кўрмайди?!


- Тақдир олдида кўз кўр бўлади-да!


Абдулқодир Полвонов


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 18 июлдаги 03-07/5850-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
, , , , , , Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиЭй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одамларнинг қаттиқ давоми...

10037 22:48 / 24.04.2017
Инсонга умри давомида китобдан содиқроқ дўст топилмаса керак. Китоб гапирмайди, лекин сизга жуда кўп нарсани ўргатади. Бу борада уларни ўзига хос устоз дейиш ҳам давоми...

2708 09:23 / 28 январь
Али розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади . Хар бир мусулмоннинг мусулмон биродарлари олдида 30та мажбуриятлари бордир. Ушбу мажбуриятларни адо этмаганларга давоми...

4530 14:03 / 26.05.2017
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ер юзида Ўзига халифа қилиб Одам алайҳиссаломни яратди. Унинг наслидан тарқаган зурриётларга икки йўлдан бирини танлаш ихтиёрини берди. давоми...

4063 10:13 / 17.10.2017