1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Абу Абдуллоҳ Ҳорис ибн Асад ал Муҳосибий

21:03 / 22.07.2023 1188 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу киши асли Басралик бўлиб, Бағдодда яшаб ўтганлар. 243 йили шу ерда вафот этганлар. Замонасининг тенги йўқ уламоси бўлганлар. Бу киши биринчи бўлиб, қалб иллатларини гапирган кишидир.

Имом Кавсарий айтади: «Иҳёда (яъни, нафсни, ахлоқни таҳлил қилиш) Муҳосибийни таъсири бор» деган.

Ибн Масруқ айтади: «Муҳосибий бир дирҳамга муҳтож бўлиб вафот этди. Ҳолбуки, отасидан 70 минг дирҳам мерос қолган. Тақволари кучли бўлган ва бунинг натижасида у киши бирор шубҳали таомга қўл узатсалар, қўлларидаги бир томирлари қимирлар экан. Шундан сўнг қўлларини таомдан тортиб олар эканлар».

Муҳосибий айтади: «Ким ботинини (ботинни саҳиҳ қилса) муроқаба ва ихлос билан тўғриласа, Аллоҳ унинг зоҳирини мужоҳада ва суннатга эргашиш билан зийнатлаб қўяди». Биз кўпинча суннатга амал қилолмай қоламиз, нафсимиз билан кураша олмаймиз.

Мужоҳада бу — нафс билан курашиш.

Муроқаба дегани, Аллоҳ таоло кузатиб турганини доим ҳис қилиш. Қалбни Аллоҳнинг мулоҳазасидан бошқа ҳамма мулоҳазадан тозалаб қўйиш керак, тоифагарчилик, одамларга шинавандалик, тарафини олиш, биров билан олишиш, ҳаммаси махлуқларни мулоҳазаси бўлади. Махлуқларни мулоҳазасида инсон ўзини мулоҳазаси ўзидан кетган пайтида ихлос пайдо бўлади. «Менчи ёки менга нима» деган савол туғилса, ихлос кетган бўлади. Шунинг учун суннатга эргашишда ботиндан бошлаш керак.

Имом Жунайд айтади: «Бир куни Муҳосибий уйимиз олдидан ўтиб қолдилар. Қарасам, очлик аломати бор, дарҳол уйимга таклиф қилиб, меҳмон қилмоқчи бўлдим. У киши рози бўлиб кирдилар. Менда қўшнининг тўйидан келган таом бор эди, шуни Муҳосибийга тақдим қилдим. У киши бир луқма олиб, оғзига солди-да, бирдан ташқарига чиқиб туфлаб ташлади ва кетиб қолди. Яна бир неча кундан кейин уйим олдидан ўтиб қолдилар. Мен у кишидан ўтган сафар таомни емасдан кетиб қолганларининг сабабини сўрасам, Муҳосибий: «Қорним оч эди ва сени ҳузурингда еб, сени хурсанд қилиб, кўнглингни бир кўтармоқчи бўлган эдим. Лекин мен билан Аллоҳ таоло ўртасида бир аломат бор, яъни шубхали таом есам томоғимдан ўтмайди. Ўша овқат қаердан эди, ўзингникимиди?», (Муҳосибий Жунайдни тақвосини билиб у кишини уйига кирган, лекин у овқат Жунайдники бўлмаган) дедилар.

Мен: «Қўшнимизнинг тўйидан келган овқат эди», деб айтдим. У кишига бугун ҳам кирасизми деганимда, рози бўлиб кирдилар. Кейин қотган бир бурда нон бердим, у киши иштаҳа билан едиларда ва айтдилар: «Агар биз каби фақирларга бирор нарса бермоқчи бўлсанг, шундай нарса бергин».

Анбиёлар маъсумдир, мутлақо гуноҳ қилмайди, Аллоҳ уларни гуноҳга йўлиқтирмайди. Авлиёлар махфуз бўлади, Аллоҳ уларни гуноҳдан, ҳаромдан сақлайди.

Имом Муҳосибий нафс касалликлари тўғрисида 200га яқин китоб таълиф қилганлар. Аксарияти нафс, қалб ва руҳий тарбия бўйича бўлган. Улар ўз даврининг етук уламоларидан бўлганлар. «Рисолатул мустаршидин» китоби ҳам шу кишига тегишли. Имом Аҳмад ҳам бу кишини гапларини эшитган пайтда йиғлар эканлар.

 

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид ҳафизаҳуллоҳнинг видеосуҳбатлари асосида Юсуфхўжа Таиров тайёрлади.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 18 июлдаги 03-07/5850-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Азизлар .Islom.uz1444, танлови АзизларУстозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо давоми...

1630 00:00 / 07.11.2022
Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсинРоббининг пайғомини умматига омонат ила давоми...

513 11:21 / 11.10.2023
.Бекорчилик ва айшишрат нафақат нодонликка олиб келади, Айни вақтда касалликнинг туғилишига ҳам сабаб бўлади,. Абу Али ибн Сино Абдуллоҳ ибн АлҲасан ибн Али ибн давоми...

1007 17:43 / 05.09.2023
Қадимда соғлигида камчилиги бор, эҳтиёжманд кишилар жамиятга юк сифатида қаралган. Хусусан, Европа давлатларида уларга ақли заифларга муомала қилгандек, муомала давоми...

1579 15:33 / 17.01.2023