1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фарз бўлган намоз тўғрисида

09:14 / 11 январь 3001 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Бир оғайним билан тортишиб қолдим ўзини ишлаб чиқариш корхонаси бор. Қўлида 50 дан ортиқ одам ишлайди уни айтиши бўйича ҳатто ўз ишчиларига у рухсат бермаса зикр-салавотлар айтиш ҳам харом экан. Масалан 10 соатлик иш бўлса ундан 9 соатини ишлаб 1 соатини намозга сарф қилса ҳам олган пули харом эмиш. Гапириб тушинтира олмадим


Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Оғайнингиз масалани нотўғри тушунибди. Зикр, салавот деганда ишни қўйиб ўша билан машғул бўлиш назарда тутилган. Бу ҳаммаси нафл ибодатлар бўлади. Уларни ишнинг ҳисобидан қилиш дуруст эмас. Ишга зарар бермаса, зикр ва салавотларни рухсат сўрамай ҳам айтса бўлаверади. Фарз намозларни эса ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Аллоҳнинг фарзида бандасидан рухсат сўралмайди. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Иш вақтида намоз ўқилса, жуда борса 10-15 минутда бўлади. Агар ўша 10-15 минутга раҳбари норози бўлса, ўшанча вақт ортиқча ишлаб берсин. Лекин раҳбар ҳам намоз ўқишга қаршилик қилишга ҳаққи йўқ. Агар ман қилса, катта гуноҳ қилган бўлади. Одамлар ҳожатхонага ёки чекиш учун ҳам сўрамасдан чиқиб ярим соатлаб вақтини кетказишади. Ҳожат чиқарганларга индамасдан намозга осиладиганлар, фарз бўлган намоз улар учун ҳожат чиқаришчалик ҳам қадри йўқ одамлар бўлади. Валлоҳу аълам!
 

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Ассаламу алайкум Ҳурматли устозлар, Уд деб номланган туркий мусиқа асбоби бор. Шуни ибодатлардан чалғимаган ҳолда баъзибаъзида чалиб туриш бизнинг мазҳабимизда давоми...

1839 21:41 / 10.06.2020
Мен шаҳватли назарнинг ёмонлигини билиб, иложи борича кўчакўйда ярим яланғоч кийинган аёлларга қарамасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзида беҳаё расмларга қараб давоми...

4367 14:18 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Устоз, холис қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Алҳамдулиллаҳ, мен ҳижобланганман. Аллоҳим менга гўзал ҳусн берган, аммо шу чиройим давоми...

8411 09:00 / 24.12.2021
.Аёлларга хос масалалар, китобида соч турмаклаш ҳақида сўз юрита туриб, муаллиф бунинг макруҳлигини айтган. .Намоз ўқиётганда сочни тепага қаратиб йи`иб бўлмайди, давоми...

4405 14:59 / 26.04.2016