1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Билим ва тажрибанинг баҳоси арзон бўлмайди

16:00 / 12.07.2023 846 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улкан бир кеманинг двигателида носозлик юз берди. Кема эгалари кемасоз мутахассисларни чақирдилар. Лекин бирорта кемасоз носозлик қаерда эканини аниқлай олмади. Сўнгра кекса бир кемасозни таклиф қилдилар. Бу инсон ёшлигидан шу соҳада фаолият юритган эди. Бузилган кемага етиб келгач, сумкасидан керакли асбобларини олиб ишга киришиб кетди. У двигателни бошдан-оёқ кўздан кечириб чиқди. Иш асносида кеманинг раҳбарларидан икки киши унга ҳамроҳ бўлдилар. Улар кекса кемасознинг двигателнинг қандай созлашини билишдан умидвор эдилар. Кекса уста кемани текшириб бўлгач, сумкасидан кичик бир боғани олди-да, двигателнинг баъзи жойларига оҳиста ура бошлади. Кўп ўтмай бузилган двигатель қайтадан ишлаб, соз ҳолатга келди. Уста болғани сумкасига солиб, ўз уйи томон жўнаб кетди. Бир ҳафта ўтгач, кема эгалари кекса устадан қилинган хизматнинг ҳақи ёзилган мактуб олдилар. Унда «хизмат ҳақи ўн минг доллар», деб ёзилган эди. Кема эгалари бу ҳисобдан бироз норози бўлиб, кемасоз отахонга: «Ҳар бир хизмат ҳақини алоҳида-алоҳида ёзиб жўнатсангиз», деб мактуб юборишди. Отахондан қуйидагича жавоб мактуби келди: «Болға билан уриш баҳоси — бир доллар. Болғани қаерга уриш кераклигини билишимнинг баҳоси — тўққиз минг тўққиз юз тўқсон тўққиз доллар».
Хулоса шуки, ишларимизни ихлос ила пухта адо этайлик, муҳими ҳар бир ишни маърифат асосида маҳорат билан бажарайлик. Ана ўшанда Аллоҳ таолонинг муҳаббатига етишамиз. Агар илмсиз равишда, тажрибага суянмай ортиқча меҳнат қилиб, ишни кўзини билмай, қийналиб ишлайверсак, вақтни зое қилган бўламиз, қолаверса, маҳсулот ҳам қўлимиздан сифатсиз чиқади. Шундай экан ҳаётингизда кучингизни, ғайратингизни, иқтидорингизни нималарга сарф этаётганингизга эътиборли бўлинг!


Осим ибн Кулайб отасидан ривоят қилади, отаси айтади: «Мен отам билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иштирок этган жанозада қатнашдим. У пайтларда мен оқ-қорани танийдиган бола эдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ўз ишини чиройли, пухта қиладиган кишини яхши кўради» дедилар».


Табароний ривояти.


Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф

 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи қисм Мўмин киши касаллик, дардга йўлиққан вақтда ўзини қандай тутиши лозимлиги ҳақида сўз юритишдан аввал Ислом дини ҳаётда асли бизга нимани таълим давоми...

2135 10:51 / 27.06.2022
Ёфиъийнинг .Миръотул жанон, номли китобида келади.Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансурни умуман ёқтирмас эди. Абу Жаъфар уни ўлимга ҳукм қилди. давоми...

1200 21:00 / 04.11.2022
Ёши саксонга борган отахон кунларнинг бирида сийдик тутилиши касаллигига чалинди. Ўғиллари уни шифохонага олиб боришди. Аллоҳнинг фазли билан шифокор муолажа давоми...

2768 09:30 / 20.03.2022
Суқротнинг қулоғига шаҳардаги энг машҳур фолбин уни оламдаги энг ақлли инсон дегани ҳақидаги хабар етиб келибди. Бу гапдан Суқрот хижолат бўлди. Ўзини бу давоми...

803 09:00 / 14.07.2023