1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Маданият сўзининг маъноси

09:00 / 03 март 4166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Маданият» сўзи арабчадан олинган бўлиб, шаҳарликка хос ва шаҳарга мос деган маънони билдиради. Маданий дегани шаҳарлик дегани. Мадина сўзи ҳам шундан олинган. Ислом оламида маданиятлиликнинг моҳияти, қонун-қоидаси, шарт-шароити, маданиятлилик белгиси ва нишонаси борасида илк бор Абу Наср Форобий ҳазратлари сўз юритган.


Абу Наср Форобий ҳазратлари маданиятли инсоннинг биринчи белгиси ва нишонаси Аллоҳ маърифати, яъни Аллоҳни таниш эканини уқтирганлар. У зот маданиятли инсонлар яшайдиган шаҳарда Аллоҳни таниган одамгина маданиятли бўла олишини, адолатли ва инсофли бўлишини, Аллоҳ тўғрисида соғлом ақидада бўлиши лозимлиги тўғрисида сўз юритади. Демак, Аллоҳни танимаган ва унга имон келтирмаган каслар – буюк аждодимиз фикрича – маданиятсиз кишилардир. Зотан, ҳақиқий одоб-ахлоқ ҳам Яратганни билиш, унинг буйруқлари ва таъқиқларига амал қилиш билан намоён бўлади.


Шундай экан, мамлакат аҳолисини маданиятли қилиб таълим-тарбия қилишни мақсад қилар эканмиз, фарзандларимизни боғча ва мактаб ёшидан бошлаб Аллоҳ маърифати, яъни Аллоҳни таниш руҳида камол топтиришимиз лозим!

Ҳамидуллоҳ Беруний

Муаллиф
Ҳамидуллоҳ Беруний
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЭРКАК АЁЛ БИЛАН, АЁЛ ЭРКАК БИЛАН КЎРИШИШИ МУМКИНМИҚўл бериб, қучоқ очиб, ўпиб кўришиш фақат жинсдошлар ўртасида эмас, балки бирбирларига маҳрам бўлган эркакаёллар давоми...

5787 05:00 / 17.02.2017
Нидерландиялик олим Питер Бурман ўзининг .Ўрта асрлардаги Ислом медицинаси, китобида шундай ёзади .Исломий касалхоналар исломий вақфлар асосида жорий қилинган давоми...

1641 15:00 / 26.02.2022
Бир талаба ҳофизи Қуръон бўлишни орзу этибди. У тонгга қадар Қуръон xатм қилар, намоз ўқир, тонг отгач эса устози олдига чиқарди. Уйқусиз тунлар сабаб рангрўйи давоми...

933 14:00 / 17.07.2023
Қурбонликнинг фазилати буюк савоби улуғ бўлгани учун ҳали зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлмаган кишилар ҳам уни қилишга ҳаракат қилишлари, савобидан давоми...

2575 09:00 / 13.06.2023