1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Футбол бўйича Ироқ миллий чемпионатида футболчи ва ҳакамлар Қуръоннинг ёқилишига қарши акция уюштирди

16:02 / 07.07.2023 1368 pdf Ўқиш режими + -

Футбол бўйича Ироқ миллий чемпионати ўйинида футболчи ва ҳакамлар Швецияда Қуръоннинг ёқилишига қарши акция уюштириб, майдонга Қуръон китоблари билан чиқди. Бу ҳақда shafaqna.com хабар берди.


Қайд этилишича, норозилик акцияси Ироқ Премьер-лигасининг «Ал-Шорта» ва «Ал-Қосим» жамоалари ўртасидаги ўйинида ўтказилган. Ўйин бошланганида икки жамоа аъзолари ва ҳакамлар Қуръони Карим нусхалари билан майдонга тушган ва китобни қўлларига олиб, ўпган.


Ушбу ҳолат тасвирланган кадрлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жуда тез машҳурликка эришди.


Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни Швеция пойтахти Стокгольмнинг марказий майдонларидан бирида 37 ёшли ироқлик муҳожир томонидан Қуръон китоби ёқиб юборилганди. Бунга нисбатан бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар норозилигини билдирди. Жумладан, Россия Президенти Владимир Путин Қуръоннинг ёқилиши динлараро адоват қўзғашини айтиб, бу ҳолат жиноят дея баҳоланишини ҳамда унга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган эди. Шунингдек, Путинга унинг Доғистонга сафари давомида Қуръон совға қилишганди.


Расмий Анқара ҳам Қуръоннинг ёқилиши юзасидан Швецияга нисбатан норозилигини билдириб, ушбу мамлакат учун НАТОга аъзо бўлиш “орзу” бўлиб қолишини маълум қилганди.


Европа Иттифоқи Швециядаги воқеалар бўйича ўз позициясини билдириб, муқаддас китобларнинг ёқилиши ҳақорат, ҳурматсизлик ва очиқ-ойдин провокация эканини билдирган. Шунингдек, Қуръонни ёқиш бўйича акция Иттифоқ фикрини акс эттирмаслиги маълум қилган.


АҚШ ҳам Қуръоннинг ёқилишини қоралаб, Швециядаги мусулмонларнинг ҳуқуқларидан хавотирда эканини билдирган.


Ироқ Қуръонни ёққан одам унинг фуқароси эканини даъво қилиб, Швециядан уни экстрадиция қилишни талаб этганди.


2 июль куни эса Ислом ҳамкорлик ташкилотида Швецияда Қуръоннинг ёқилиши юзасидан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилганди.


3 июль куни Рим папаси Франциск Швецияда Қуръон ёқилишини кескин қоралаб, бу ҳолат уни ғазаблантирганини маълум қилди.


5 июль куни эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Қуръони Каримнинг ёқилишини қоралади.

Мавзуга оид мақолалар
25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имомхатиби Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имомхатиби давоми...

2055 14:45 / 25.08.2019
.Илм диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар, Муҳаммад ибн СиринРамазон ойининг рўзасини бизларга фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин давоми...

4659 16:00 / 07.05.2019
Саудия Арабистони ўз ҳудудида янги турдаги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун бир қатор чораларни жорий этди. Бу ҳақда Trend.az ТАСС агентлигига асосланиб, давоми...

1979 10:02 / 27.02.2020
Сўнгги йилларда Юртбошимизнинг китоб мутолаасини ривожлантиришга қаратаётган эътибори натижасида мамлакатимизда китобхонлик маданияти шаклланиб, давоми...

2721 11:05 / 14.09.2019
Аудиолар

120858 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42423 14:35 / 11.08.2021