1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Тўшакда безовта бўлиб, ухлай олмаганда айтиладиган зикр

16:18 / 21.06.2023 1409 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:
 
اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي
 
«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳада`атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, лаа та`хузука синатун ва лаа навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».


(Маъноси: Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қойим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.)
Ибн Сунний ривоятлари.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар киши тўшагига ётадиган бўлса, фаришта ва шайтон мусобақалашади. Фаришта .Эй давоми...

1219 07:00 / 04.06.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Дуоларнинг энг яхшиси арафа кунидагисидир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган нарсаларнинг энг яхшиси давоми...

1927 09:35 / 29.07.2020
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди,, дедилар.Абу Довуд, Насаий, Ибн давоми...

2968 14:05 / 20.12.2019
.Аллоҳумма ҳаррим шаърий ва башарий ъалан нари ва азилланий таҳта ъаршика йавма ла зилла илла зиллук, Эй Раббим, сочимни ва юзимни дўзахга ҳаром қил ва мени давоми...

3892 08:42 / 16.01.2019