1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малидаги машҳур масжид ва баобаб дарахти

15:45 / 14.06.2023 1377 pdf Ўқиш режими + -

Дженн шаҳри аҳолиси Малидаги қадимий машҳур «Дженне» масжидини ҳар йили ободонлаштиришда иштирок этади.


Ҳар йили минглаб кишилар лой, яъни пахсадан қурилган «Дженне» масжидининг деворларини таъмирлаш учун йиғилади. Бу ҳақда The Guardian манбаси хабар беради.


Бутун жамоа ноёб масжидни тупроқ, сув, гуруч кепаги, ши ёғи ва баобаб кукуни аралашмасидан тайёрланган маҳсулот билан таъмирлашади. Ушбу маҳсулот бинони жазирама иссиқдан, ёмғирдан табиий офат туфайли юзага келадиган ёриқлардан ҳимоя қилишга туртки бўлади.


Muslim.uz сайтининг маълумотларига кўра, африкаликлар учун баобаб беҳисоб хазинадир. Баобаб ёки «adansonia digitata», бошқа бир номи «маймунлар нони», тропик Африканинг қуруқ саванналарига хос бўлган Малваcеае оиласининг Адансониа турига мансуб дарахт тури.

Энг қалин дарахтлардан бири – танасининг диаметри 8 метр, барглари ва шоҳ-шаббалари билан биргаликда 45-50 метр, баландлиги 18-25 метрга етади. Октябрдан декабргача гуллайди. Гулининг ҳажми 20 см бўлиб, тушдан кейин очилади ва фақат бир кеча яшайди. Шунда ажиб бир ҳолат рўй беради: бошқа дарахтларни кундузи қушлар ва ҳашоратлар чанглантирса,  баобаб дарахтини тунда кўршапалаклар чанглантиради. Сабаби баобаб гулларидан таралувчи ўткир ҳид кўршапалакларни ўзига жалб этади. Эрта тонгда гуллар қуриб қисқа фурсатда тўкилади. Бу дарахтнинг сувга тўйинган юмшоқ танаси турли замбуруқлар учун қулай маскандир. Шу сабаб баобабларнинг ичи ковак бўлади. Бироқ, баобаблар жуда бардошлидир. Улар, тозаланган қобиғини тезда қайта тиклайди. Баобаб дарахтининг аниқ ёшини айтиш қийин. Чунки, уларда ёшга оид, йиллик айланалар, ёш ҳалқалари бўлмайди. Энг юқори технологик ускуналар таҳминига кўра баобаб дарахти минг йилгача яшаши мумкин. Шу билан бирга, 4,5 метр диаметрли дарахтнинг радиокарбонат анализлари билан аниқланган (C14 маълумотларига кўра) ёши 4500 йилдан ошганлиги ҳақида далиллар мавжуд. Баобабнинг деярли ҳар бир қисмидан унумли фойдаланиш мумкин. Баобаб дарахтининг қобиғидан қаттиқ, кучли толалар олинади, ундан балиқ овлаш тармоқлари, арқонлар, матлар ва матолар ишлаб чиқарилади. Баобаб пўстлоғидан жуда самарали дамламалар: шамоллаш, иситма, дизентерия, юрак-қон томир касалликлари, астма, тиш оғриғи, ҳашаротлар чақиши учун дорилар олинади. Янги барглари салатларга қўшилади, қуруқлари зиравор сифатида ишлатилади. Нигерияда улар шўрва тайёрлашда ҳам асосий масаллиқлардан ҳисобланади. Гулининг шираси елим тайёрлаш учун ишлатилади. Мева таркибидаги шираси занжабилга ўхшайди ва C ва Б витаминларига бой бўлиб, озуқавий қиймати жиҳатидан бузоқ гўштига тенгдир. У тез сўрилади ва чарчоқни кетказади. Мева хамири ҳам қуритилиб, майдаланган ҳолда кукунга айлантирилиб сувда суюлтирилса, у лимонадга озгина ўхшаш юмшоқ ичимлик бўлади. Шунинг учун баобабнинг яна бир номи – лимонад дарахти. Мевасининг уруғи хом ашё ҳисобланади ва кофе ўрнини босувчи ичимлик учун қовурилган ва майдаланган ҳолда тайёрланади. Мевасининг қуритилган қаттиқ қобиғи стакан ўрнида ишлатилади. Мевасининг қуруқ ички қисмини ёқса, тутунидан чивинларни ва бошқа безовта қилувчи ҳашаротларни ҳайдаб чиқаради.


Сўнги йилларда «Дженне» масжидини таъмирлашда цемент маҳсулотидан ҳаддан ташқари кўп фойдаланилгани оқибатида бино оғирлашиб, қулаш хавфи пайдо бўлган. Бундай хавфни олдини олиш мақсадида Оға Хон жамғармаси ташкил этилиб, ушбу жамғарма мусулмон дунёсидаги қадимий биноларни асраб-авайлаш ва таъмирга муҳтожларини қайта фойдаланишга тайёрлаш асосий мақсад қилиб олинган. Шу жамғарма «Дженне» масжид биносидаги хавфни бартараф этиб, уни мустаҳкамлади.
13-асрдан бошлаб, Дженн шаҳри Ғарбий Африка қирғоқларидан Ўрта ер денгизи соҳиллари ва Яқин Шарққа чўзилган асосий савдо йўллари билан боғланган савдо нуқтасига айланди.

 

Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, матбаа нашриёти, Islom.uz портали ижодий гуруҳи, .Олтин силсила, илмий лойиҳаси ҳамда .Ҳилол, диниймаърифий журнали таҳририятлари илмийижодий жамоаси бугун, 18 давоми...

1208 07:11 / 18.05.2021
Бугун фестиваль иштирокчилари Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндалари Хожа Ориф Ревгарий ва Маҳмуд Анжир Фағнавийларнинг мақбараларини зиёрат давоми...

1832 15:28 / 09.11.2018
Юнонистон парламентида нутқ сўзлаган Таълим ва дин ишлари вазири Костас Гаврўғли Афинада анча вақтдан буён очилиши режалаштирилган масжидни шу йил март ойида давоми...

1524 07:00 / 20.01.2019
Бугун, 25 май куни Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таълим олаётган давоми...

752 14:05 / 25.05.2023
Аудиолар

120787 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42354 14:35 / 11.08.2021