1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезия ва Малайзия туризм соҳасида етакчилик қилмоқда

13:42 / 09.06.2023 712 pdf Ўқиш режими + -

Янги эълон қилинган Mastercard-CrescentRating Global Muslim Travel Index (GMTI)нинг 2023 маълумотига кўра, Индонезия ва Малайзия дунё мусулмон сайёҳлик йўналишлари бўйича етакчи ўринда эканлиги хабари берилди.


Глобал миқёсда ҳалол саёҳат демографияси катта бозор сегментини ташкил этади. GMTIнинг ҳисобига кўра, мусулмонларнинг халқаро ташрифи 2022 йилда 110 миллионга етган экан. 2023 йилда эса 140 миллионга етиши ва бу кўрсаткич 2028 йилга бориб 230 миллионга етиши кутилмоқда.


Бу йил Индонезия ҳам, Малайзия ҳам GMTIда тенг даражада ўрин олди. Индонезия 2019 йилги ҳисоботда рейтингда биринчи ўринни, Малайзия эса 2015 йилда ташкил этилганидан буён бу индексда доимий равишда етакчилик қилиб келмоқда. 12-ўрин билан Сингапур Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда йигирматаликдан жой олган Буюк Британия ҳам киритилган.


Индексда тўртта асосий мезон кириш, алоқа, атроф-муҳит ва хизматлар баҳоланди (ACES). Жануби-Шарқий Осиё давлатлари тўрт йўналиш мезони бўйича биринчи ўнталикдан жой олди. Индонезия ва Малайзия 100 баллдан 73 балл, Цингапур 64 балл, Таиланд 52 балл ва Филиппин ўртача 46 балл тўплади.
Mastercard компаниясининг Жануби-Шарқий Осиё бўлими президенти Сафдар Хон ўз баёнотида шундай деди: «Туризм саноати ўсиб бораётган бир пайтда, GMTI эътиқодга асосланган саёҳатчиларнинг эҳтиёжлари қандай ривожлангани ва уларга янада барқарор туризм хизматларини яратиб бериш. Ушбу ҳаракатлар GMTI мусулмон саёҳат секторида давом этаётган тикланишни кучайтиришга ёрдам беради ва келажакдаги ўсиш учун пойдевор яратади».

Мавзуга оид мақолалар
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Ғафуров Уйғун Тўлқинович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига давоми...

655 21:36 / 29.09.2023
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, бошчилигидаги уламолар Тошкент шаҳар вакиллиги .Ахборот таҳлил, давоми...

1119 14:34 / 01.07.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони Карим ва тажвидни ўрганишrdquo бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ҳафизаҳуллоҳ 15 март куни Андижон давоми...

792 16:09 / 15.03.2023
Бу рақам ўтган йилгига нисбатан 5 мингтага кўп дейди, Россия мусулмонлар бошқармаси раҳбари ўринбосари Рушан ҳазрат Аббясов. Бу ҳақда islamtoday.ru сайти хабар давоми...

1136 10:00 / 20.07.2019
Аудиолар

121491 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42984 14:35 / 11.08.2021