1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қатар фуқароларига визасиз режим жорий қилинади

17:13 / 05.06.2023 747 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда president.uz манбаси хабар берди. 


Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бугун давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Мулоқотда Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. 


Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.


Учрашув якунида салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.


Таъкидлаш жоизки, Қатар Давлати Амирининг юртимизга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 25 йилдан зиёд тарихида биринчиси бўлади.


Шунингдек, «Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–86-сон, 05.06.2023 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

Мавзуга оид мақолалар
Анчадан бўён Германия жамоатчилиги орасида муҳокамага сабаб бўлиб келаётган мавзуга нуқта қўйилди, деб ёзмоқда немис матбуоти. Гап шундаки, яқинда Бранденбург давоми...

2294 16:06 / 29.11.2018
Жазоирда бўлиб ўтган илмий анжуманлардан бирида олимлардан бири Америкада ўтказилган тажриба ҳақида маъруза қилди. Тажрибачилар тўрт кишини танлашган бири араб давоми...

1209 19:30 / 25.02.2021
Ислом динидаги мажбурий молиявий ибодат ҳисобланган закот ҳисобкитобини осонлаштириш, тадбиркор ва инвесторлар учун турли бойликларидан закот ҳисоблашни давоми...

2582 14:30 / 26.04.2022
Сиз маълум бир юмуш билан шаҳар ичи ёки шаҳар четида автомобилда катта йўл бўйлаб кетиб боряпсиз. Намоз вақти кириб қолди. Намозни ана шу жойга яқин масжидда давоми...

2351 09:28 / 25.03.2019
Аудиолар

120789 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42357 14:35 / 11.08.2021