1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжидул Набавий ёнидаги “Zamzam Pullman” меҳмонхонаси ҳожилар хизматида бўлади

18:05 / 29.05.2023 851 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон ҳаж ишчи гуруҳи бир неча кундан буён Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларни кутиб олишга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Юртдошларимизни намунали кутиб олиш мақсадида, Мадина халқаро аэропорти билан боғлиқ ташкилий ва ҳужжат ишлари якунига етди.

Бу йил Мадина шаҳридаги беш юлдузли “Zamzam Pullman” замонавий меҳмонхонаси ўзбекистонлик ҳожилар хизматида бўлади. Ушбу меҳмонхона Масжиди Набавийнинг ёнида жойлашган бўлиб, зиёратчиларимиз беш маҳал намозни ушбу масжидда адо этиш ва бир неча бор Равзаи шарифга кириш имконига эга бўладилар.

Ишчи гуруҳ томонидан ушбу меҳмонхонанинг ҳар бир хонасида озода чойшаблар солингани, ювиниш хонасида барча шароитлар ҳозирлангани, шахсий гигиена воситалари мавжудлиги, совуткич, музлаткич созлиги кўздан кечирилди. Шунингдек, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим ва телевизор билан жиҳозланганлигига ҳам эътибор қилинди. Шунингдек, ҳожиларга хизмат кўрсатадиган ошхона-ресторанда ҳам зарур ўринлар ва барча қулайликлар шай ҳолатга келтирилган.

Меҳмонхонада тиббий марказ ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, шифокор ва масъуллар 24 соат давомида барча турдаги мурожаатларни тинглайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 











Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент, СанктПетербург ва Уфа шаҳарларида мусулмонларнинг муқаддас китоби ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш бошланади. Бибиси телеканалининг давоми...

1890 16:00 / 20.09.2021
Суриянинг Хамс вилоятида жойлашган Холид ибн Валид номидаги тарихий масжид қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Алявм ахборот сайти хабар давоми...

2032 16:40 / 23.02.2019
Аввал хабар берганимиздек бугун Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Мусулмонлар маънавиймаърифий марказида бўлиб ўтган биринчи халқаро давоми...

3458 18:30 / 04.11.2019
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида quotҚордайquot мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ўраз давоми...

1869 08:52 / 14.11.2018
Аудиолар

120785 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42351 14:35 / 11.08.2021