1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Жаннат энг буюк мукофотдир

11:00 / 19.05.2023 1050 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уҳуд кунида Қатода ибн Нуъмон розияллоҳу анҳу битта кўзини қўлида кўтариб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадилар:
- Бу нима эй Қатода?


Қатода деди:
- Кўраётганингиз эй Аллоҳнинг Расули!


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Агар истасанг сабр қил, жаннат сеники бўлади. Агар истамасанг кўзингни жойига қайтариб Аллоҳга дуо қиламан, олдингидек бўлади!


Қатода деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, жаннат энг буюк мукофотдир. Аммо мен аёлларни яхши кўраман. Мени «ғилай» деб истамай қўйишларидан қўрқаман. Кўзимни жойига қайтариб менга жаннатни ҳам сўраб беринг!


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
- Шундай қиламан эй Қатода!


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қатоданинг қўлидан кўзини олиб жойига қўйдилар!


Бундан шу фикр чиқадики, мўъмин балога эмас, унга қилган сабрига мукофот олади!


Кишининг фақирликни, йўқсилликни, беморликни ёмон кўриши унинг фитратида бор. Савоб умидида бу нарсаларни Аллоҳдан сўрайдиганлар топилмайди.


Биз доимо Аллоҳдан офият сўраймиз. Аммо бошимизга бало тушса сабр қиламиз, савоб умид қиламиз, одоб доирасида турамиз!


Биз энди Аллоҳнинг қазо ва қадари олдидамиз!


Абдулқодир Полвонов

 

Ушбу мақола (видео материал) Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ аввалда қароқчи, йўлтўсар эди. Битта, иккита мусофирни кўриб қолса уларни уриб, қўрқитиб молини олар эди.Унинг тавбасининг сабаби давоми...

2466 17:01 / 04.11.2021
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар САЙФУЛЛОҲ ТУФАЙЛИ ИХТИЛОФ 20қисмСайфуллоҳ Аллоҳнинг қиличи лақабини давоми...

4409 16:53 / 20.04.2017
Уҳуд урушида эса Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу жангнинг кўзга кўринган қаҳрамонларидан бири бўлдилар. . . Али розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

271 18:41 / 23 апрель
Саҳобалар учун энг муҳим мақсад Аллоҳнинг динига хизмат қилиш, Унинг ризосига эришиш эдиУмар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни давоми...

2637 15:07 / 10.12.2021