1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қориларнинг дунё ва охиратдаги мақоми

09:00 / 04.05.2023 923 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз расмда кўриб турган ҳолат Марокаш давлатида бўлиб, у ерда Қуръонни ёдлаган қориларни мана шундай икром қилишар экан.


Қуръони Каримни ўқувчилар, ёд олувчилар, таълим берувчилар учун дунё ва охиратда улуғ даражалар бордир.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон соҳибига, қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейилади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.


Бу ҳадиси шарифда васф қилинаётган кўриниш қиёмат куни, жаннатда бўлади. Бу дунёда Қуръон ўқиган одам жаннатга кирган. Энди унга жаннат мартабаларидан ўзига яраша мартаба бериш керак. Ана шунда: «Қуръон соҳибига, қироат қилиб кўтарилавер», дейилади. Яъни, жаннат ишларини юритиб турган фаришталар Қуръон соҳибига жаннат мартабалари зинасини кўрсатиб, қироат қилиб кўтарилавер, “Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир”, дейдилар. Қуръони Каримни тартил қилиш секин, шошилмай дона-дона қилиб қироат қилишдир. Демак, Қуръон соҳиби бу дунёда Қуръони Каримни қандоқ ўқиган бўлса ўшандоқ ўқиб мартаба зинасидан кўтариб бораверади. Агар у Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаган бўлса, мартаба зинасининг энг юқори чўққисига чиқади. Озроқ ўқиган бўлса, мартабаси ҳам озроқ бўлади. Хуллас, унинг манзили зина бўйлаб кўтарилаётиб охирги ўқиган ояти тугаган ерда бўлади. Бу ерда гап ёддан ўқиш ҳақида бормоқда.


Аллоҳ таоло барчамизни Қуръони Каримни ёд олиб, унинг ҳукмларига ихлос билан амал қилиб боришимизни насиб этсин!
 
«Васатия ҳаёт йўли» китоби маълумотлари асосида
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мадинаи Мунавваранинг яшил жавоҳири Қуббаи хадро ndash Яшил қубба Масжидун Набавийнинг жанубишарқий қисмида жойлашган. Мусулмонлар учун муқаддас макон бўлмиш давоми...

1127 09:00 / 16.12.2022
Бу исм .ҳамма нарсани қамраб олувчи, деган маънони билдиради. Яъни Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатига гувоҳ бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. Бир давоми...

1253 09:03 / 06 март
Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар топишларига очиқойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Суранинг аввалида .Батаҳқиқ, ndash давоми...

5534 14:38 / 15.03.2018
Аллоҳ таолонинг азамати, улуғлигининг ўзиёқ банданинг маъсият ишдан қайтишига кифоядир. Дўзах ва унинг катталиги қаердаю Аллоҳ таолонинг азамати, қудрати қаерда давоми...

1128 19:00 / 09.11.2022