1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза тутиш фаришталарга қийин иш эмас

15:10 / 25.03.2023 1466 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фаришталар тонгдан шомгача таом емасалар, бу иш асло ҳайратомуз эмас. Чунки, улар умуман очқамайди, уларнинг таомга ҳожатлари йўқ. Шунинг учун улар Рамазон кунида таом емасалар ҳам, бирор ажр-савобга эга бўлмайдилар. Лекин инсон фитратида жуда кўп ҳожатлар мужассам. Одам боласи шундай яратилган. Шунинг учун инсон зоти энг юксак даражага, ҳатто энг олий мақом — пайғамбарликка етишганда ҳам, еб-ичишдан беҳожат бўла олмайди. Кофирлар пайғамбарларга айнан шундай эътироз қилишган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:

 

ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ

 

«Бу қандай Пайгамбарки, таом ейди ва бозорларда юради?» (Фурқон, 7-оят).

Еб-ичиш талаби пайғамбарларда ҳам доимо бўлган. Энди, агар инсон оч қолсаю, лекин Аллоҳ таолонинг буйруғи сабабли таом емаётган бўлса, бу айни ҳайратга соладиган ишдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло фаришталарга айтадики: «Мен шундай бир инсон яратяпман, унга очлик ҳам етади, чанқоқлик ҳам, унда шаҳвоний талаб ҳам бўлади, лекин у гуноҳ талаби пайдо бўлган пайтда Мени ёдга олади ва Мени эслаб, нафсини ўша гуноҳдан сақлайди. Унинг мана шу ибодати ва гуноҳдан сақланиши Менинг наздимда қадр-қимматга эга бўлади ва унга ажр-савоб, мукофот бериш учун кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатларни тайёрлаб қўйдим. Чунки, инсоннинг қалбида гуноҳ талаби уйғоняпти, чорлови бўляпти ва хоҳишлар туғиляпти ҳамда гуноҳ сабаблари дуч келяпти. Лекин бандам Мендан қўрқиб, Менинг улуғлигимни тасаввур қилиб, кўзини, қулоғини гуноҳдан сақлаяпти, тилини тийяпти, гуноҳлар сари ташланаётган қадамларини тўхтатиб қоляпти. Шу ишларини, Раббим мендан норози бўлиб қолмасин, деб қиляпти».

Дарҳақиқат, ибодатни мана шундай қийинчиликлар узра адо этиш фақат инсон боласига хос, фаришталарда эса, ибодат қилишда асло машаққат йўқ. Фақат инсонгина мана шунақа машаққатлар билан ибодат қилади. У шундай яратилгандир.

«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/2234-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Мавзуга оид мақолалар
Солиҳ салафлар Аллоҳнинг Китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда уларда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатни кўрамиз. Баъзи солиҳ давоми...

1010 03:30 / 11.04.2023
Гуноҳлар мағфират қилиниши мавзуси оламнинг яратилиш вақтидан бери кўтарилган масала. Ўша пайтда Аллоҳ Одам алайхиссаломни халқ қилганда фаришталарга Одамга давоми...

5565 03:30 / 09.04.2023
Рўза қачон фарз қилинганРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларидан бир ярим йил ўтиб, ҳижрий иккинчи йилда Шаъбон ойида фарз давоми...

4021 05:00 / 13.01.2017
Ҳозирда кишиларнинг диндан узоқлашишлари, Аллоҳдан қўрқиш ҳиссини йўқотишлари, савобгуноҳни фарқламай қўйишлари оқибатида рўзанинг мазкур фазийлатларига ҳам давоми...

4625 17:40 / 15.05.2018