1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Масруқ ибн Абдураҳмон

09:00 / 23.03.2023 1037 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масруқ ибн Абдураҳмон тобеиннинг улуғларидан бўлиб, Ҳамадон шаҳрида дунёга келганлар, кунияси – Абу Оиша.


Амирул мўминин Умар розияллоҳу анҳу Масруқ ибн Абдураҳмоннинг исмларини ўзгартирганлар. Бу воқеа шундай бўлган. Шаъбий ривоят қилади: «Масруқ вакил бўлиб келганларида ҳазрати Умар у кишидан:
– Сен кимсан? – деб сўрадилар.
– Масруқ ибн Аждаъ, –дедилар.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:
– Аждаъ – у шайтоннинг номи. Сен Масруқ ибн Абдураҳмонсан!
Кейин у номини «Масруқ ибн Абдураҳмон», деб ёзадиган бўлди».


Абу Зуҳо ривоят қилади: «Масруқ бир кишини оқлаб гапирдилар. У киши ҳимоя қилгани учун Масруққа чўрисини ҳадя этди. Масруқ дарғазаб бўлиб, дедилар:
– Агар шундай ниятинг борлигини билганимда гапирмаган бўлардим. Абдуллоҳ ибн Масъуднинг шундай деганларини эшитганман: «Кимки ҳақ берилишини кўзлаб, бирон зулмни дафъ қилмоқчи бўлса ёки шу мақсадда бировни оқлаб ҳимоясига олса, кейин бунинг учун унга ҳадя берилса ва у қабул қилса, бу манъ қилинган ишдир». Ибн Масъудга: «Ахир бу ерда манъ қилинган нарсани кўрмаяпмиз, фақат ҳукм учун ҳақ олиняпти-ку?!» дейишди. Ибн Масъуд айтдиларки: «Ҳукм учун ҳақ олиш куфрдир».


Бир куни Масруқ ибн Абдураҳмон жиянининг қўлидан ушлаб, Куфанинг бир чеккасидаги ахлат уюмининг устига олиб чиқдилар ва:
– «Сизларга дунёни кўрсатайми, мана – у! Уни едингизлар, кейин йўқ бўлди. Уни кийдингизлар, кейин йиртилиб увадага айланди. Уни миндингизлар, кейин озиб-тўзди. Дунё учун қонлар тўкиб, қон ютдингиз, дунё деб ҳаромни ҳалолга чиқардингиз, қариндош-уруғлардан узилдингиз, – дедилар.


Масруқнинг охирги умиди ҳақида Абу Воил айтади: «Ўлими арафасида Масруқ: «Эй Аллоҳ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам , Абу Бакр, Умар қилмаган бир иш, улар юрмаган бир йўл устида ўлиб қолишдан ўзинг сақла! Аллоҳга қасамки, на олтин, на кумуш қолдирдим. Қолгани – мана шу қилич. Шунинг эвазига мени кафанланглар», деб васият этдилар».


Абу Воил сўзида давом этиб дейди: Масруқ олтмиш уч ёшида дунёдан ўтдилар. Ҳамадонда Масруқдек киши кейин туғилмади».

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айтишларича, саҳоба Абдуллоҳ ибн Зубайр саждада жуда узоқ қоларканлар. Шунчалик жим туриб қоларканларки, қушлар келиб, у кишининг орқасига қўнаркан. У баъзан давоми...

5078 11:25 / 06.09.2018
Суҳайб Румий розияллоҳу анҳуни Оврупо халқлари номояндаси сифатида биринчи бўлиб мусулмон бўлган зот сифатида таниймиз. У киши розияллоҳу анҳунинг номлари худди давоми...

3901 20:08 / 21.04.2017
Жоғир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Саъд келаётган эди Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мана бу менинг тоғам. Бас, ким менга ўз тоғасини давоми...

24175 20:17 / 21.04.2017
саккизинчи мақола Хайбар фатҳидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Водил Қуро томон юрдилар. Қишлоқлари кўп бўлгани учун ҳам бу водий шу ном ила аталар давоми...

678 18:57 / 15.08.2023