1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон — улуғ неъмат

09:00 / 22.03.2023 1341 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган улуғ неъматидир. Аммо биз бу ойнинг ҳақиқатию қадрини жуда кам биламиз. Чунки, эртаю кеч ўзимизнинг дунёвий ишларимизга ўралашиб юрамиз, саҳардан то шомгача айни дунёнинг юмушлари ила машғулмиз, моддият гирдобига мубталомиз. Аммо Рамазон нима ўзи, биламизми? Аллоҳ таоло фазли ила мушарраф айлаган ва бу муборак ойда У зотнинг анвору баракотлари тўлиб тошишини биладиган зотларгина бу ойнинг қадрини билади. Сиз ушбу ҳадисни эшитган бўлсангиз керак, Набий соллаллоҳу алайҳи

васаллам Ражаб ойини кўрганларида:

«Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака ато кил ва бизни Рамазонга етказ», деб дуо қилар эдилар («Мажмаъуз завоид»).

Яъни, умримизни шунчалик узун қилгинки, бизга Рамазон ойига етишиш насиб бўлсин.

Энди, тасаввур қилинг, Рамазонга оз фурсат қолганда уни кутиш иштиёқи

бошланяпти ҳамда Аллоҳ таолодан бу ойга етказишини сўраб дуо қиляптилар. Бу ишни фақатгина муборак Рамазоннинг ҳақиқий қадр-қимматини билган кимсагина қила олади.

«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китоби асосида тайёрланди.

 

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/2234-рақамли асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йил давомида Рамазон ойини интиқлик билан кутамиз, лекин ой яқинлашган сари, ҳавотирмиз хам ошиб бораверади. Бир тарафдан биз ойнинг кириб келишини истаймиз, давоми...

1797 17:00 / 02.04.2022
Маълумки, Қадр сураси Қуръоннинг нозил бўлиши, Қадр кечаси ҳақидадир. Барча сураларда бўлганидек, ушбу сурада ҳам эъжоз ақлни лол қилиб, ожиз қолдирувчи нарса давоми...

3375 17:00 / 08.05.2021
Рамазоннинг сўнгги кунларидамиз. Муборак ойнинг 26 дан 27 кунга ўтар кечаси Тошкент шаҳри жомеъларида Қуръони Карим хатмоналари якунланди. Ҳар бир масжидда давоми...

1524 19:30 / 28.04.2022
Рамазонда тунги нафл намозлар масжидларда жамоат билан ўқилади. Фиқҳий китобларимизда нафл намозларни жамоат бўлиб ўқишга доир турли фатволар бор. Хусусан, давоми...

1464 11:45 / 14.04.2022