1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Вақтдаги барака

11:00 / 04.03.2023 1935 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вақтдаги барака
«Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади», деган гап жуда машҳур бўлиб, мушоҳад, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар қисқа вақт ичида жуда катта-катта ишларни қилиб борадилар.


Имом Аззолий роҳимаҳуллоҳнинг мукаммал умрлари у киши ёзган асарларнинг ҳисоби билан тақсимланса, бир кунга ўн олти жуз китоб тўғри келган. Буни ҳеч қанақасига тушуниб бўлмайди.


Имом Абдулваҳҳоб Шаъроний «Ал-явоқийт вал жавоҳир» китобида: «Бу китобнинг уч юзта боби бўлиб, унинг ҳар бир бобини ёзишда шайх Муҳиддин ибн Арабийнинг «Ал-футуҳот» китобини мукаммал кўриб чиқдим», деб ёзадилар. «Ал-футуҳот» эса бир неча минг саҳифалик китобдир. Демак, у киши «Ал-явоқийт вал жавоҳир» китобини ёзишда «Ал-футуҳот» китобини уч юз маротаба ўқиб чиққан бўляптилар. Шу билан бирга у киши: «Ал-явоқийт вал жавоҳир» китобини ўттиз кунда ёздим», дейдилар. Бинобарин, имом Шаъроний икки минг саҳифадан кам бўлмаган «Ал-футуҳот» китобини бир кунда ўн мартадан ўқиган эканлар. Солиҳ олимлар ҳамда улуғларнинг бундай воқеалари жуда ҳам маъруф ва машҳурдир.


Шу ўринда «Вақтда бу қадар кенглик қандай қилиб ҳосил бўлиши мумкин?» деган савол пайдо бўлади. Ҳолбуки, бирор кишининг соати олтмиш дақиқадан, бир кеча-кундузи эса йигирма тўрт соатдан ошмайди.


Ҳужжатул Ислом, ҳазрат мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутвий роҳимаҳуллоҳнинг бу тўғридаги тадқиқлари шуки, вақтнинг бир «тувл», яъни бўйи, узунлиги бўлади. Буни ҳамма билади. Соат ва дақиқалар мана шу тувлнинг номидир. Худди шунингдек, вақтнинг «арз», яъни эни ва кенглиги ҳам бўладики, бу омманинг назарига кўринмайди. Аллоҳнинг дўстлари вақтнинг мана шу эни ва кенглигида улкан ишларни амалга оширадилар.


«Мажолиси Ҳакимул умма» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 09 ноябрдаги 03-07/6865-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Учинчи амалАллоҳ таолони доим зикр қилиб юриш. Тилда ҳам, қалбда ҳам, амалда ҳам, ҳолда ҳам Аллоҳнинг зикрини тўхтатмаслик. Зеро, банданинг муҳаббатдан насибаси давоми...

2062 11:00 / 23.01.2021
Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади Унинг онаси фақат овқат тайёрлаш, уй ишлари ҳамда интернету бозор билан овораю машғул бўлса Руҳан соғлом, баркамол давоми...

3126 11:00 / 19.08.2021
. . , . . , . ,. . ,. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят давоми...

1524 11:22 / 19 май
Ҳақиқатлар манбаи ваҳийдир.Аллоҳга исён қилган иблис қувилди. Унинг барча истаги оламлар Роббисининг қонунларига тескаридир. Қилмишлари эса исёндан давоми...

2875 12:00 / 25.08.2021