1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ислом тарихидаги энг йирик амру маъруф қаерда бўлган?

09:00 / 22.02.2023 1750 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биҳар Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги штат бўлиб, Непал билан чегарадош. Унинг майдони 174 минг км2. Аҳолиси 86,3 млн.дан ортиқдир. Маъмурий маркази — Патна шаҳри Биҳарнинг шимолий қисми Ҳинд-Ганг текислигида, жануби эса Чхота-Нагпур тоғлигининг шарқий қисмида (1000 м дан баланд) жойлашган. Иқлими тропик, муссон иқлим. Қиши қуруқ, ёзи серёғин. Ўртача йиллик ёгин 1000 мм. Тупроғи шимолда аллювиал, жанубида қизил латерит тупроқлардан иборат. Штатнинг текислик қисми ўзлаштирилган. Ҳудудда бамбукзорлар учрайди, тоғли минтақаларда аксарият барг ташловчи аралаш тропик ўрмонлар (сал, альбиция, акация ва б.) ўсади.

Биҳар асосан аграр штат бўлиб, у ерда кончилик саноати асосида оғир саноат ҳам ривожланган. Ҳудудининг қарийб ярми экинзор, шундан бир қисми суғориладиган ерларни ташкил этади. Асосий қишлоқ хўжалик экини — шоли. Шунингдек маккажўхори, буғдой, арпа, дуккакли ва мойли экинлар ҳам экилади. Биҳар мамлакатда жут ва картошка етиштиришда салмоқли ўрин тутади. Текисликларда шакарқамиш экилади. Чорвачиликда кўпроқ корамол, шунингдек, иш ҳайвони сифатида фойдаланиш учун буйвол (сув сигири) боқилади. Ўрмон маҳсулотлари ва лок йиғилади.

Азизлар, нега биз Биҳар штати ҳақида сўз юритдик. Биласизми, Ислом тарихидаги энг йирик амру маъруф Ҳиндистоннинг айнан Биҳар штатида бўлиб ўтган. Ушбу йирик амру маъруфни замонамизнинг кўзга кўринган йирик Ислом даъватчиси, доктор Зокир Найк амалга оширган бўлиб, у зот бир миллион кишига маъруза қилган эканлар.

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِعَلِيٍّ: فَوَاللهِ لأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلاً وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ حُمُرِ النَّعَمَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Абу Аббос Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуга: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилмоғи қизил туядан ҳам яхшироқдир», дедилар.

(Қизил туя ўша пайтда араблардаги энг қимматбаҳо буюм бўлган.)

Муттафақун алайҳ.

Мусулмон киши илмини бошқаларга ўргатиш орқали садақа қилиб, поклаб туради. Илмни киши ишлатгани сари ўсиб, зиёда бўлиб туради. Мол‑дунёда эса унинг аксидир. Шунинг учун илмини ишлатган кишиларга Аллоҳ унинг қўлида одамлар ҳидоят топишини мукофотлаб туради. Бундай ишни амалга ошириш дунё ва охиратда улкан манфаатларни олиб келади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмон киши илмини яширмайди, балки уни бошқаларга ҳам ўргатади.

2. Илм тарқатиш ва одамларни яхшиликка чорлаш дунёдаги баҳоси йўқ нарсадир.

3. Бир кишини ҳидоятга чорлаш қизил туядан яхшидир.

Бошқа ривоятда:

«Қуёш чиқишидан кўра сен учун яхшидир».

Шундай бўлганидан кейин бутун бир оила ёки хонадон ёки миллатни ҳидоятга чорлашнинг савоби қандай бўлур?!

4. Мусулмон киши одамларни ҳидоятга ва ҳақ йўлга чорлашга ошиқ бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизга мана шундай ҳисобсиз ажрга сабаб бўлувчи мақомни насиб этсин.

Фойдаланилган манбалар:

hadis.islom.uz

qomus.info

Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яъқуб алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг набиралари, яъни Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғилларидир. .Яъқуб,нинг маъноси .ортдан келувчи,дир.Яъқуб алайҳиссаломнинг давоми...

3192 17:00 / 25.02.2019
Ҳабашистон Яманни босиб олгач, Ҳабашистон подшоҳи Яманга Абраҳани ҳоким этиб тайинлади. Абраҳа барча ҳабашистонликлар қатори насроний динида эди. У Яман пойтахти давоми...

4744 16:00 / 09.07.2019
У зотнинг насаблари Ҳорун алайҳиссаломга туташади.Соффот сурасида Илёс алайҳиссалом ҳақларида қуйидаги оятлар келган.Албатта, Илёс ҳам расуллардандир, давоми...

7819 11:40 / 14.03.2019
Арабистон яриморолида Ислом давлати пайдо бўлганини эшитган румликлар ўзларининг форслар билан давом этиб келаётган душманликларини унутишди ва зудлик билан давоми...

2133 19:00 / 13.07.2022
Аудиолар

120510 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42125 14:35 / 11.08.2021