1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намозни тарғиб қилишга кимлар масъул

14:00 / 07.02.2023 921 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оталардан бири айтади: «Мен отам-онам, опам ва акаларим билан бирга кўп қаватли уйда яшар эдик. Бир куни квартирадан масжидга шошилиб чиқдим. Йўлда мени ранжитадиган ҳолатга дуч келдим. 9 ёшли ўғлимни кўриб қолдим. Ўғлимни атрофида бувиси, аммаси ва келинойиси бор эди. Ўғлим уларни олдида ўйнаб юрган экан. Лекин, уларни ҳеч бирлиги ўғлимни намоз ўқишга жўнатишмади. Шунда уларга: «Фарзандимга намозга чиқгин деб буюрмадингизми?» деб айтдим. Улар бирданига менга қараб: «Болани намозга буюриш бу ота-онанинг фарзи ҳисобланади» деб айтишди. Шу пайт мен: «Фарзандни намозга буюриш фақатгина ота-оналарнинг масъулияти холосми?» деб ўзимга-ўзим савол бердим».


Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:


أَمْ كُنتُمْ شُهَدَاء إِذْ حَضَرَ يَعْقُوبَ الْمَوْتُ إِذْ قَالَ لِبَنِيهِ مَا تَعْبُدُونَ مِن بَعْدِي قَالُواْ نَعْبُدُ إِلَهَكَ وَإِلَهَ آبَائِكَ إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَقَ إِلَهًا وَاحِدًا وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ


«Ёки Яъқубга ўлим ҳозир бўлиб, у ўз ўғилларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» – деганида, улар: «Сенинг Илоҳинг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг Илоҳи – ягона Илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмонлармиз», – деганларига гувоҳ бўлганмисиз?!» (Бақара сураси 133-оят).


Яъқуб алайҳиссаломга ўлим вақти етганда, атрофларида видолашиш учун йиғилиб, жимгина бош эгиб турган авлодларига васият қилиб:
«Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» – деб сўрадилар. Ўлимдан аввал у зотнинг фикрларини ишғол қилиб турган бирдан-бир ташвиш дину диёнат, ақийда ташвиши эди. Шунинг учун болаларини атрофларига тўпладилар. Ушбу масалада хотирларини жам қилиб кетмоқчи эдилар. Болаларининг ҳам жавоблари тайёр экан. Улар «Ёлғиз Илоҳга ибодат қиламиз», – дейишди. Бану Исроилга ўхшаб, «Узайр Аллоҳнинг ўғли», – деб, худога ширк келтирмадилар. Насронийларга ўхшаб, «Ийсо Аллоҳнинг ўғли» ёки «Аллоҳ учтанинг учинчиси», – демадилар. Араб мушрикларига ўхшаб, Лот, Уззо ва бошқа бутларни Аллоҳга шерик қилишмади ёки «Фаришталар Аллоҳнинг қизлари», – демадилар. Улар бошқа динларни эмас, айнан Исломни айтдилар, «Биз Унга мусулмонлармиз», – дедилар.


Олимлардан бири: «Ҳар бир намозхон ўзидан кичик ёшдагиларга намоз ўқишни буюриши керак. Ҳатто у балоғат ёшига етмаган бўлса ҳам. Кимнинг уйида боқиб олинган фарзанд намоз ўқимайдиган ва оиладаги катталар унга намоз ўқишни буюрмаган бўлса, у инсон Қиёмат кунида жазоланади. Негаки, у Аллоҳни буюрганига осий бўлди ва Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи вассалламни ҳадисларига амал қилмади» деган экан.


Бундан хулоса шуки, фарзандни тарбиясига фақатгина ота-она эмас, балки барча қариндошлар ҳам ҳисса қўшишлари керак экан. Улар ёш болаларни намозига эътиборли, уларни яхши йўлга бошлаб ва ёмон йўлдан қайтаришлари керак. Фарзанд етим бўлиб қолганида, юқоридаги инсонлар уни ўз қарамоғларига олишга мажбурлар. Бола етим бўлмаса ҳам ота-онаси яқин атрофида бўлмаса, юқоридаги инсонлар у болага намозни буюришлари шарт».


Йигитлардан бири айтади: «Менинг ёшлигимда отам намоз ўқимас эдилар. Амаким эса намоз ўқирдилар. Кўчада ўйнаб юрганимда намоз вақти бўлиб қолар эди. Амаким гўзал муомала билан меҳр кўрсатиб, мени масжидга олиб кетар эдилар. Масжиддан чиқганимдан сўнг, намоз ўқиганим эвазига пул мукофоти берар эдилар. Амаким мени шу йўл орқали намоз ўқишга ундадилар. Мени намозга муҳаббатли қилиб қўйдилар. Кунлар ўтди мен намозни муҳофаза қилишни бошладим. Ҳозирда мен намозни суннатлари ва фарзларини қолдирмасдан адо қиламан. Аллоҳга ҳамд бўлсин, У мени намоз ўқимайдиган отамни ўрниларига амакимдек зот билан ризқлантирди».


Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида
Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳорат қилиб намозини охирига етказади. Агар ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам. Янгидан бошлаш афзалдир. Бу ҳолда имом давоми...

4754 05:00 / 09.01.2017
1. Намознинг шартларидан бири узрсиз бажарилмай қолса қасддан таҳорат бузиш, қибладан гавдани буриш, бир рукн миқдорича авратнинг очилиб қолиши, кийимда ёки давоми...

2351 14:00 / 26.04.2023
Шарҳ .Ўрта намоз, деб таржима қилганимиз арабчада .асСалотул Вусто, дейилади. Шаръий масдарларда, хусусан, Қуръон ва Суннатда .асСалотул Вусто,нинг фазли ҳақида давоми...

8083 05:00 / 04.01.2017
Ассаламу алайкум азизлар. Ислом.уз саҳифаси кўриниши янгиланганлиги сабабли намоз вақтларини чоп этиб берувчи .тақвиминформер, дастури қайта созланди. давоми...

50714 15:00 / 14.03.2017