1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Амалимиз асло нажот бера олмайди

09:00 / 30.01.2023 1186 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом уммати ўрта — мўътадил умматдир. Ўрта деганда, яхшилик ва афзаллик, мўътадил, адолатли, ҳиссиётда ўрталик маъносини англатади.


Ислом уммати эътиқод ва тасаввурда ўрта, адолатли ва афзал уммат ҳисобланади. Бошқа баъзи умматларга ўхшаб, руҳий тарафга оғиб кетмайди. Ёки яна бошқаларга ўхшаб, фақат моддий нарсаларгагина эътимод қилмайди. Балки инсон табиатига қараб, ҳам руҳий, ҳам моддий жиҳатга ўртача, адолатли, мўътадил ва энг афзал муносабатда бўлади.
Ислом уммати тафаккур ва ҳис-туйғу бобида ҳам ўрта, адолатли ва афзал умматдир. Билиб олган нарсасинигина маҳкам тутиб, ундан бошқа маърифат ва тажрибаларни рад қилиб юборадиганлардан эмас. Ёки, аксинча, дуч келганнинг ортидан эргашиб, тақлид қилиб ҳам кетавермайди. Балки мўътадиллик билан, ўз қоидаларига тўғри келган илмий изланиш ва тажриба орқали, бошқалар эришган ютуқларни ҳам эътироф этиб, улардан фойдаланади.
Аллоҳ таоло мусулмон умматини сифати ҳақида Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:


وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِّتَكُونُواْ شُهَدَاء عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّتِي كُنتَ عَلَيْهَا إِلاَّ لِنَعْلَمَ مَن يَتَّبِعُ الرَّسُولَ مِمَّن يَنقَلِبُ عَلَى عَقِبَيْهِ وَإِن كَانَتْ لَكَبِيرَةً إِلاَّ عَلَى الَّذِينَ هَدَى اللّهُ وَمَا كَانَ اللّهُ لِيُضِيعَ إِيمَانَكُمْ إِنَّ اللّهَ بِالنَّاسِ لَرَؤُوفٌ رَّحِيمٌ


«Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта миллат қилдик», деган. (Бақара сураси, 143-оят).


Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларни ўрта уммат қилганини эълон қилмоқда. Ўртани яхши дейилаётганининг боиси шуки, четлар чет бўлгани учун ҳам ҳар хил таъсирларга кўп учрайди ва бузилиш эҳтимоли кўпроқ. Аммо ўрта бузилмай, яхши ҳолича қолади. Ўртага адолат маъноси берилишининг сабаби эса, «ўрта» атрофларга нисбатан бир хил туради, бирор томонга оғиб, адолатни бузмайди. Ўтага мўътадиллик маъноси берилиши ҳам шунга ўхшайди.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бирингизнинг амали асло нажот бера олмайди», дедилар. «Сизга ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот шундай дедилар: «Менга ҳам, агар Аллоҳ раҳмат билан ўрамаса. Тўғри бўлинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар. Эрталаб, кечқурун ва кечанинг бир қисмида ибодат қилинглар. Мўътадиллик, яна мўътадиллик(ни маҳкам тутинглар). Шунда (мақсадингизга) эришасиз», дедилар.
Имом Муслим ривояти.


Шундай экан азизлар, қилаётган амалимиздан хотиржам бўлиб қолмайлик, доим Роббимизнинг фазлини умид қилиб яшайлик. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг раҳматига мушарраф бўладиган бандаларидан қилсин.


Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўмин Аллоҳ таолодан бир нима сўраётганда, чин дилдан дуоси ижобат бўлишини хоҳлайди. Ихлос дуо ижобат бўлишининг асосий шарти. Аллоҳнинг изни билан дуо тезроқ давоми...

26975 20:05 / 20.09.2017
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ давоми...

3963 16:22 / 07.07.2022
4572. Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо серобчилик сўраш учун ушбу намозгоҳга чиқдилар. Бас, дуо қилиб, давоми...

9030 20:00 / 28.02.2018
Ислом кўрсатмалариҲар бир инсон яхши яшашни хоҳлайди. Камбағаллик ва қашшоқлик мукаммал ва давомий ибодат қилишга ҳалақит қилади. Чунки очлик ва етишмовчилик давоми...

6478 17:02 / 11.08.2017