1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Динингизга нуқсон етса махзун бўлинг!

14:06 / 18.01.2023 1313 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазотидан қайтяптилар. Отларининг тизгини Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг қўлида. Узоқдан бир аёл кўринди. Булар томон шошилиб кела бошлади. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Бу киши онам!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтаб дедилар:
- Марҳабо!
Жангда аёлнинг яна бир ўғли Амр ибн Муоз шаҳид бўлган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шаҳид бўлган ўғли учун таъзия билдирдилар, кўнглини олишга уриндилар. Шунда аёл деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз омон экансиз, бошқа мусибатлар бизга ҳеч нарса эмас!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар учун дин эдилар. Улар учун модомики, дини саломат экан, бошқа мусибатлар арзимас туюлар эди.
Динимиз бизнинг гўштимиз ва суягимиздир. Бошқаси маҳзун бўлишимизга арзимайди.
Динингизга нуқсон етса махзун бўлинг, ақидангизга халал етса хафа бўлинг. Ибодатингиз камайиб қолса ўксининг. Аллоҳга бўлган ишончингиз камайиб шакка тушсангиз ташвиш қилинг. Унга бўлган таваккулингиз озайиб, ўрнини ваҳн эгалласа қўрқинг!
Қолган ташвишлар ўткинчи. Сабр қилинса иншааллоҳ натижаси жаннатдир!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ алайҳиссалом орамизда туриб, ўша турган жойларида Қиёмат қойим давоми...

3526 16:20 / 26 январь
Суқротнинг қулоғига шаҳардаги энг машҳур фолбин уни оламдаги энг ақлли инсон дегани ҳақидаги хабар етиб келибди. Бу гапдан Суқрот хижолат бўлди. Ўзини бу давоми...

823 09:00 / 14.07.2023
.Эй Одам фарзанди Мени кимга шикоят қиляпсан Ҳолбуки, шикоят қилишинг учун Менга баробар зот йўқ Қачонгача Мени унутасан, ҳолбуки буни сендан талаб қилмадим давоми...

1062 14:00 / 13.11.2022
Нафсимизни поклайдиган ва ахлоқимизни сайқаллайдиган энг кучли омиллардан бири Қуръон тиловатидан сўнг энг афзал ибодат Аллоҳ таолонинг зикридир..Зикр, сўзи давоми...

2281 18:03 / 05.03.2020