1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Нур сочгувчи ой

05:00 / 09.03.2017 3156 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дастлабки сивилизатсияларда, ой ўз нурига эга, деб таъкидланган. Бугунги кунга келиб эса, илм-фан ойнинг нури фақатгина қуёш нурининг акси эканини айтмоқда. Қуръон эса бу илмий фактни бундан 1400 йил олдин айтиб қўйган:

«Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотли-буюк бўлди.» (Қуръон 25:61)


Қуръондаги қуёшни билдирувчи арабча сўз шамс бўлиб, уни ифодалаб сирааж сўзи ишлатилган, бу “чироқ” маъносини билдиради, ёки “машъала” маъносидаги ваҳҳааж сўзи, ёки “зиё” маъносини билдирувчи дия сўзлари ишлатилади. Бу учала таърифнинг барчаси тўғри, зеро қуёш давомий иссиқлик ва ёруғликни ички ёнув орқали ҳосил қилади. 

Ойни англатувчи арабча сўз қамар бўлиб, Қуръонда уни тасвирлаб муниир сўзи келади, бу “нур таратувчи”, яъни “нурни акс эттирувчи”, деган маънони билдиради. Яна бир бор Қуръоний ифода ойнинг табиий ҳолатига тўлалигича мувофиқ келмоқда, яъни, ойнинг бевосита ўзи нур сочмаслиги, фақатгина қуёш нурини акс эттириши айтилмоқда. Қуръонда бирон жойда ойни ифодалаб сирааж, ваҳҳааж ёки дия сўзлари ёки қуёшни ифодалаб нур ёки муниир сўзлари келмаган. Бу шуни англатадики, Қуръонни нозил қилган Зот қуёш нури ҳамда ой нурининг бир-биридан фарқли эканини жуда яхши билган. 

Қуйидаги оятлар қуёш ва ойдан келаётган нурнинг моҳиятига оид:

У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ... зотдир” (Қуръон 10:5)

Ва яна бир оятда Аллоҳ таоло шундай дейди:

Аллоҳ етти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми? Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми?” (Қуръон 71:15-16)

Шундай қилиб, Қуръони Карим ва замонавий илм, қуёш нури ва ой нури ўртасидаги фарқ борасида ўзаро мувофиқ фикрда эканини билиб олдик.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёнинг энг машҳур санъат асарларига боқинг. Уларнинг ҳаммасида санъаткор ва муаллифларнинг имзосини кўрасиз. Яъни, ҳар қандай санъаткор ўз асарига ўзининг давоми...

3840 05:00 / 07.03.2017
Саломатлик билан боғлиқ баъзи ҳадиси шарифлардаги тавсиялар баъзи кишилар учун антиқа, эскирган ёки ғалати туюлиши мумкин. Имом Бухорий нақл қиладиларки .Овқат давоми...

4612 05:00 / 07.03.2017
Қуръон шафоатиАбу Муслим Сафтар етук ва буюк олимлардан эди. Бир кун сафарга чиқиб кемага минди. Кемада кўп одамлар бор эди. Сафар асносида бирданига шамол туриб, давоми...

8399 19:00 / 14.03.2017
Суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда давоми...

4734 05:00 / 09.03.2017