1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Таҳорат борасида фарзандларга насиҳат

11:00 / 11.01.2023 2099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оналардан бири айтади: «Қизим билан қисман ростгўйлик усулини қўллар эдим. Агар мен намоз ўқишдан олдин фарзандимдан: «Таҳоратинг борми?» деб сўрасам, у ёлғон гапириб: «Мен эрталабдан бери таҳоратда юрибман» деб жавоб берар эди. Мен унга қисман ишониб: «Эрталаб таҳорат қилганинга ишонаман, балки ўзинг билмаган ҳолатда таҳоратингни йўқотиб қўйгандирсан. Бориб яна қайтадан таҳорат олиб келгин» деб айтаман. Агар яқинда қилиб келдим деб айтса, мен унга: «Тўлиқ таҳорат қилиш ёдингдан чиққандир, балки оёғингни ювмагандирсан ёки сочингга масх тортмагандирсан. Юр кетдик, мусобақалашамиз. Ким таҳоратни тўлиқ қилади» деб айтаман.
Ундан кейин: «Намоз ўқидингми?» деб сўрасам, у: «Ҳа, ўқидим ойижон» деб жавоб беради. Мен уни ёлғончига чиқармай: «Намозингни чала ўқигандирсан, қайтадан яна чиройли қилиб ўқи. Ким зўр намоз ўқийди» деб мусобақа тарзида айтаман».
Оталардан бири айтади: «Ўғлим таҳорат қилишни яхши билмас эди. Менга кўпинча ёлғон гапирарди. Мен ундан: «Яхшилаб таҳорат қилдингми?» деб сўрасам, у: «Ҳа» дер эди.
Бир куни олдимга чақирдим ва унга эртак айтиб бердим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини таҳорати билан бўлган қиссаларини айтиб бердим. У қисса қуйидагича: «Бир куни саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккадан Мадинага қайтиб келишаётганида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барчага мадад ва қийналганларга ёрдам бериб карвонни охирида кетаётган эканлар. Аср намозини вақти кирганда, таҳорат учун сув топа олишмади. Шунда биринчида кетаётганлар сув топиб, таҳорат олиб, оёқларини яхши ювмасдан масҳ тортиш билан кифояланишди. Бу ишни шомга анча яқинлашиб қолиб, ундан олдин аср намозини ўқиб олиш учун қилишган экан. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқларни тўпиғига сув тегмаганини кўриб, барчани чақириб: «Тўпиқларга сув тегмасдан таҳорат қилганларга қаттиқ азоб ва жаҳаннамдаги бир водий бўлсин!» деб икки ёки уч мартоба қайтардилар. Мана шу вазиятда олимлар таҳорат қилаётганда оёқларни ювиш кераклигини тушуниб етишди. Таҳорат қилаётганда сув ҳамма аъзоларга етиб бориши ва қуруқ жойи қолмаслигини англаб етишди» деб фарзандимга айтиб бердим. Унга фойдаларини айтиб берганимдан кейин: «Тўпиғинг ва юзингни кўрсатчи?» деб ҳар таҳоратдан кейин сўрашни бошладим. Бу иш такрорланиб, озгина ҳазил ва мукофотлашни қўшганимдан кейин, ўғлим таҳорат қилаётганда қўлини кўпроқ шимариб, юзи ва оёғини чиройли ювишни бошлади. Ўғлимга неча йилдан бери гапирсам ҳам таҳоратини тўлиқ қилмас эди. Алҳамдулиллаҳ ҳозир анча яхшиланди. Озгина мукофотдан кейин менга айтадиган бўлди. Бир куни у менга: «Таҳорат қилишимни яхши кўрасизми?! Мени таҳорат қилишимни кўрасизми?» деб айтди. Мен унга: «Йўқ, ўғлим мен сенга ишонаман ва чиройли таҳорат қиласан» деб жавоб бердим».
Оналардан бири айтади: «Ўғлим Аллоҳни фазли билан масжидга чиқиб кетаётганида ойнадан қараб турар эдим. Негаки, масжид уйимизни яқинида эди. Бир куни ойнадан қараб турсам, ўғлим масжидга кирмасдан кўчада ўйнаб юрган экан. Одамлар чиқиб келаётган пайтда уйга кирди ва мен ундан: «Намоз ўқидингми?» деб сўрадим. У менга: «Аллоҳга қасамки ўқидим!» деб ёлғон гапирди. Мен шу вазиятда нима қилишни билмай қолдим. Ҳаёлимга турли фикрлар келди, намозни ёмон кўриб қолади деб ўйлаб, уни уришдан қўрқдим, нима қилишни ўйладим. Сўнгра мен унга: «Аллоҳ бизни ҳамма вақт кўриб туради, сен ҳар сафар ташқарига чиқганингда душман пойлаб туради. Бу душман йўлингни ўзгартиришни хоҳлайди, балки масжидга киришингни хоҳламайди. Сени ўйнашга боришингни истайди ва менга ёлғон гапиришингни ўргатади. У шайтондир ва у сени ютқазишингни истайди. Аммо у сени кучли эканлигингни билмайди. У сени бир неча марта енгган бўлса, Инша Аллоҳ ҳали сен уни кўп енггасан» деб гапирдим. Сўнгра озгина ҳазиллашдим, гўзал табассум ва мулойим ҳолатда шайтоннинг ҳийлаларини фарзандимга тушунтирдим. Мана шу самимий суҳбатдан кейин ўғлим янада тиришқоқ бўлди. Масжидга содиқ бўлиб, ўзи истаб чиқадиган бўлди. У шайтонни енггани учун мен фарзандимни шижоатлантирдим, мақтадим ва мукофот бердим».


Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида
Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўкис адо этсинлар. Савдосотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган давоми...

6044 18:24 / 09.02.2018
.Истинжо, луғатда ахлат кетказишдир.Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга истинжо давоми...

19271 05:00 / 04.01.2017
4дарс.56Матн Сўнг ўнг қўллари билан чап қўллари устига, иккисини киндик остига қўярдилар.56Матннинг далиллар۱ .1. Ибн Аббос розияллоҳу давоми...

3632 05:00 / 09.01.2017
Тоза кийим, тоза бадан, намоз ўқиладиган тоза ўринда таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда намоз ўқишга киришилади. Намоз қуйидаги тартибда ўқилади.Икки ракатли давоми...

230189 05:00 / 09.01.2017