1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Коинотнинг забт этилиши

05:00 / 09.03.2017 6663 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Коинотни амалий ўрганиш ва унга парвоз қилишга илк уринишлар 1957 йил 4 октябрда Совет Иттифоқида Ернинг сунъий йўлдоши учирилгандан сўнг шиддат билан ривожланиб кетди. Совет космонавти Юрий Гагарин Ер орбитасига чиққан биринчи инсон бўлди. 1969 йил 16 июлда АҚШ томонидан учирилган “Аполлон-11” космик кемасида учган фазогирлар Ойга илк қадам боcган инсонлар бўлдилар.

Коинотнинг забт этилишиҚуръони Каримда одамларнинг коинотни забт этишда катта муваффақиятлар қозониши, ҳатто уларнинг очиқ космосга чиқиши ҳақида ҳам ояти карималар нозил бўлган. Бу оятлар нозил бўлган деярли бир ярим минг йил аввалги даврда космик аппаратлар тугул, ҳатто коинотни кузатувчи энг оддий асбоблар ҳам мавжуд бўлмаган.

Эй жин ва инс жамоаси! Агар сизлар (Аллоҳнинг жазосидан қочиб) осмонлар ва ер чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, у ҳолда ўтиб кетаверинглар! Сизлар фақат куч-қудрат билангина ўта олурсизлар, (лекин у Кунда сизларда ҳеч қандай қуч-қудрат бўлмас)!

Раҳмон сураси, 33-оят

 

Эътибор беринг, ояти каримада инсонлар Ердан узоқлашиб, коинотга чиқа олишлари ёки Ернинг қаърига кира олишлари учун катта куч-қудрат кераклиги ҳақида хабар берилмоқда. Тахмин қилиш мумкинки, бу ерда “куч-қудрат” деганда йигирманчи асрга келиб ихтиро қилинган ва ясалган юксак технологияли учиш асбоблари ҳақида гап бормоқда. Йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида мазкур ояти каримада келтирилган хабарлар рўёбга чиқди - инсон коинотни забт этишга киришди.

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кунлар ўтган сайин Қуръони Каримга ҳайронлик ортиб бормоқда. Гери Миллер бир мақоласида шу нарсаларни ёзади quotҚуръонни ўрганган ғайри муслимларни энг ҳайрон давоми...

3465 05:00 / 09.03.2017
Бугунги кунда ўзларини .маданиятли, дейдиган ўлкалардаги мусулмон бўлмаганлар Қуръони Каримни Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахсий сўзлари дейишади ва бу гапларига давоми...

3773 05:00 / 06.03.2017
Дунёнинг энг машҳур санъат асарларига боқинг. Уларнинг ҳаммасида санъаткор ва муаллифларнинг имзосини кўрасиз. Яъни, ҳар қандай санъаткор ўз асарига ўзининг давоми...

3824 05:00 / 07.03.2017
Мақолани кўчириб олиш

2921 05:00 / 07.03.2017