1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Бани Исроилнинг такаббурлиги

05:00 / 09.03.2017 6436 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шунингдек, Биз бани Исроилга у Китобда: «Сизлар албатта (Шом) заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар», деб хабар бердик.

Бас, қачон у (бузғунчилик)лардан аввалгисининг вақти келганида, Биз сизларнинг устингизга (қилмишларингиз баробарида жазолаш учун) куч-қувват эгалари бўлган бандаларимизни юбордик. Улар (сизларни ҳалок қилиш, асир олиш учун) ховли-жойлар оралаб кездилар. (Бу ваъда) адо қилингувчи ваъда бўлди.

Сўнгра (тавба-тазарруъ қилиб ўзларингизни ўнглаганингиздан кейин) Биз сизларни қайтадан уларнинг (Бобил ҳукмдорининг) устига ғолиб қилдик ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад бериб, сон-саноқларингизни кўпайтирдик.

Исро сураси, 4-6-оятлар

Қуръони Каримдаги Исро сурасида айтилганидек, бани Исроил қавми Ер юзида икки марта фитна қўзғаб, бузғунчилик қиладилар. Бу исён Аллоҳнинг элчиларини ўлдириш ёки уларнинг жонларига суиқасд қилиш эди.

Шу воқеалардан кейин, милоднинг етмишинчи йилида румликлар бани Исроилни қуддуси шарифдан  қувиб чиқардилар. Бани Исроил бутун ер юзида сарсон-саргардонликка маҳкум бўлди. Улар бутун дунёга тарқалиб, ўз давлатига ҳам эга бўла олмай юрган пайтда Парвардигоримиз ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мазкур оятларни нозил қилди. Фақат, эътибор берингки, оятларда Аллоҳ Таолонинг изни билан бани Исроил ўз куч-қудратини яна тиклаб олиши башорат қилинмоқда. Аммо оятлар нозил бўлган даврда бани Исроилнинг куч тўплаб, мустаҳкамланиши ҳақиқатдан жуда йироқ нарса деб қабул қилинган эди. Парвардигоримизнинг каломидаги бу башорат орадан бир неча аср ўтгач содир бўлди. Яҳудийлар Фаластинга 1948 йилда қайтиб келдилар ва Исроил давлатининг ташкил этилишини эълон қилдилар. 

Бугунги кунда Исроил давлати дунёдаги ҳарбий ва сиёсий қудрати энг кучли давлатлар қаторига киради. Исроил давлатининг сиёсати сионизмга асосланган бўлиб, бу сиёсат Яқин Шарқ минтақасида тўхтамаётган зиддиятларга сабаб бўлди. Ояти карималарда айтилган бани Исроил ер юзида тарқатган фитна-фасодлар айнан мана шу кунларда бўлаётган қонли тўқнашувлар, миллатлараро биродаркушлик урушлари бўлса не ажаб... Аммо қатъий таъкидлаб ўтиш керакки, бу давлатда олиб борилаётган ёвуз ва ҳақсиз сиёсатлар яҳудийларнинг барчасига ҳам тааллуқли эмас. Яҳудийлар орасида чуқур иймон келтирган, софдил ва соғлом фикрли кишилар ҳам оз эмас, улар давлатнинг бундай тажовузкор ва ғайриинсоний сиёсатига кескин норозилик билдирмоқдалар. Дунёда бугунги кунда вужудга келган бундай мураккаб вазият ҳақида ўн тўрт аср муқаддам очиқ-ойдин хабар берилиши ҳам Қуръони Каримдаги битмас-туганмас ҳикматли мўъжизалардандир...


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таҳорат ва ғуслнинг сирлари Ҳеч қандай муболағасиз иддао қиламанки, бир кун келиб ҳамма бу кун инонмаганлар ҳам таҳорат ола бошлайди. Ғуслку вужудни бошданоёқ давоми...

8906 05:00 / 09.03.2017
Сиз туғилажак чақалоқнинг ўғил ёки қиз бўлиши нимага боғлиқлигини биласизми Қуръон оятлари чақалоқнинг жинси унинг отасига боғлиқ бўлишини билдирмоқда. давоми...

7831 05:00 / 09.03.2017
...Саросима, пушаймонлик, қўрқув ва ҳамма ёлғиз... Фақатгина Аллоҳ ёрдам қила оладиган Кун. Дунёда кўп эътибор берилган обрўэътиборнинг, оилалар, молмулк ва пулнинг давоми...

3174 05:00 / 07.03.2017
Бугунги кунда ўзларини .маданиятли, дейдиган ўлкалардаги мусулмон бўлмаганлар Қуръони Каримни Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахсий сўзлари дейишади ва бу гапларига давоми...

3740 05:00 / 06.03.2017
Аудиолар

118806 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40755 14:35 / 11.08.2021