1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ таолодан фазл сўраш

16:00 / 26.12.2022 1343 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Подшоҳ вазиридан сўради: «Нега анави ходимимни ўзимдан кўра бахтиёрроқ юрганини кўраман? Ахир унинг ҳеч вақоси бўлмаса, менда бўлса бойлик, мол-мулк ва барча нарсанинг эгалиги бўлса? Яна мени кўнглим тўлмайди, инжиқ бўламан?
Вазир жавоб берди: «У билан «тўқсон тўққиз» қоидасини тажриба қилиб кўринг, тушуниб оласиз».
Подшоҳ: «Тўқсон тўққиз» қоидаси нима экан? дея сўради.
Вазир: «Тунда сездирмай келиб, ходимнинг уйи эшиги олдига тўқсон тўққиз динорни қўясиз ва бир парча қоғозга «мана шу юз динор сенга ҳадядир» деб ёзиб қолдирасиз. Секин эшикни қоқиб кетиб қоласизда, бир четдан нима бўлишини кузатиб турасиз», деди. Подшоҳ вазирининг айтганини қилди ва четдан кузата бошлади. Ходим эшикни очди ва нарсани олиб, ундаги ёзувни ўқиди. Сўнгра динорларни санаб кўрди-да, «ҳойнаҳой, бир динор ташқарида тушиб қолган бўлса керак» дея оила аъзоларини ҳам уйғотиб чақирди ва ҳаммалари бирга кўчадан уни излашга тушишди. Тун ўтиб, тонг ҳам отдики, уни топа олишмади. Уйнинг эгаси етмаётган динорни топа олишмаганидан қаттиқ жаҳли чиқди ва уларни урушиб, заҳрини сочди.
Эртасига ходим туни билан ухламай пул қидириб чиққани учун ҳам ишга ҳаёли паришон ҳолда келди ва юзи буришган, қовоғи солиқ, аҳволидан нолиган ҳолда подшоҳнинг олдига рўбаро бўлди.
Ана шунда подшоҳ «тўқсон тўққиз»нинг маъносини англади.
Биз ана шундаймиз. Аллоҳ таоло бизга ато этиб қўйган тўқсон тўққиз неъматни унутамизда, ўша «йўқотилган» биттасини излаш билан умримизни ўтказиб қўямиз. Аллоҳ таоло бизга тақдир этмагани излаш билан ўтказиб қўямиз. Унинг ҳикматини англамаймиз, кўнглимиз тўлмайди ва ичида кўмилиб юрганимиз неъматларни эса унутамиз.
Бас, ундан кўра тўқсон тўққиз неъмат билан ҳузурларланинглар, улардан баҳраманд бўлинглар. Аллоҳдан Унинг фазлини сўранглар, асло санаб адоғига ета олмайдиганимиз, шукрини келтира олмайдиганимиз неъматларига шукр қилинглар.
«Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг» (Иброҳим сураси, 7-оят).

Манба: @arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Теятат Тажасин ndash профессор, Чанг Мэй университети Таиланд эмбриология ва анатомия кафедраси мудири, шу университетнинг тиббиёт факультети декани давоми...

1359 17:30 / 06.04.2021
Масжид рўпарасидаги спиртли ичимликлар дўкони ҳақида эшитиб, ўтган бир йиллик ҳаётим кўз олдимга келди.2019 йилнинг март ойлари. Кореядаги бир ўзбек ошхонасида давоми...

4313 15:45 / 29.02.2020
Дуо хусусида Юсуф алайҳиссалом қиссаси мўминлар учун гўзал ибратларга тўла. Юсуф алайҳиссалом ҳар бир ҳолатда Аллоҳга бўлган мустаҳкам ишонч, таваккул ва садоқат давоми...

3570 08:40 / 17.03.2019
9 май mdash Хотира ва қадрлаш куни Ҳаёт кутилмаган воқеаларга бой. Фақат хайрли кунларни кўп қилгин, деб Аллоҳдан сўраш керак.Мамлакатимиз ўтган асрнинг 90йилларида давоми...

2426 10:00 / 08.05.2020