1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламоларимиз Жанубий Кореянинг Чеонгжу Ислом Марказига ташриф буюришди

17:10 / 17.12.2022 1060 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 14 декабрь куни устозларимиз Муҳаммад Айюб домла Косоний ва Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Айман Ҳасаний Жанубий Кореянинг Чеонгжу Ислом Марказига ташриф буюришди. У ерда устозларимиз ватандошларимиз билан учрашиб, илмий-маърифий суҳбат қилиб беришди.
Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланди.
Сўнгра Исмоил домла Муҳаммад Содиқ илм ва ният ҳақида маъруза қилиб бердилар. Устоз суҳбатлари давомида мавзуга оид Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан мисоллар келтириб, шарҳлаб бердилар.
Исмоил домла: «Инсон ҳар бир нарсада вақтни тўғри тақсимлаши, ниятни холис қилиши керак» дея таъкидлаб ўтдилар. 
Кейин устоз Муҳаммад Айюб домла ният, садақа, фаросат, мантиқ каби мавзуларда суҳбат қилиб бердилар. Муҳаммад Айюб домла суҳбатлари жараёнида ватандошларимизга: «Ниятни тўғри қилсак, бу ерда истиқомат қиладиган муддатгача ҳар бир ҳаракатимиз, оғзимиздан чиқадиган яхши сўзимиз, ҳатто кечаси ухлаганимиз ҳам садақа ҳисобланади. Шунда барчамиз Аллоҳ таолонинг ҳузурида буюк ажрга, мукофотга эришамиз», дедилар.
Учрашув давомида савол-жавоблар бўлиб ўтди, диндошларимиз устозларимизнинг панд-насиҳатларидан, тавсияларидан баҳраманд бўлишди.
Маросимда ватандошларимиз учун ажойиб хушхабар ҳам айтиб ўтилди. Хушхабарга кўра, Ўзбекистон ва Жанубий Корея элчихонаси ҳамкорлигида ватандошларимиз учун муҳим бўлган диний адабиётга оид китоблар етказиб беришлиги маълум қилинди.
Суҳбат якунида уламоларимиз жамоат аҳли ҳақига дуолар қилиб бердилар. 
Аллоҳ таоло бўлиб ўтган илмий суҳбатларни бардавом айлаб, устозларимизни ҳифзу ҳимоясида асрасин, бўлаётган суҳбатларни барчамизга манфаатли қилсин. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Россия Федерацияси Президенти Валдимир Путин 2018 йил 11 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш мажлисида, диний жамоалар ва уларнинг вакиллари ҳақида гапириб, давоми...

1938 19:42 / 19.12.2018
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз АлСауд жума куни қиролликнинг ҳаж ишлари бўйича янги вазирини эълон қилди. Al Arabiya телеканалининг хабарига кўра, давоми...

1323 08:30 / 14.03.2021
Таиланддаги энг катта масжид Сонгҳла марказий масжиди. Бу ҳақда kun.uz манбаси хабар беради. Ушбу масжид яқинда қуриб битказилган. Маҳаллий аҳоли янги масжидни давоми...

1428 19:05 / 14.01.2020
Жорий йилнинг 23 июль куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида жойлашган Johann Volfgang Goethe университетида .Stem Olimpiad 2022, олимпиадасида юртдошимиз, 11 синф ўқувчиси Робияхон давоми...

2100 09:54 / 25.07.2022
Аудиолар

121482 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42979 14:35 / 11.08.2021