1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх, доктор Абдулҳаким Абдурраҳим Ал-Канафалий Ас-Саъадий

16:00 / 17.12.2022 1086 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Насаблари: Шайх, доктор Абдулҳаким ибн Абдурраҳим ибн Муҳаммад Кунж ибн Қаландар, Кунж ибн Вово, Кунж ибн Кузувийликадавилий.
У киши Канафалийда туғилганлар. Келиб чиқиши Малабарий шаҳридан. «Саъадий» дейилишига у зотнинг таълим олган ва ўқишни тамомлаган жойи назарда тутилади. «Низомий» дейилишига эса, докторлик илмий даражасини олган жой кўзда тутилган.
Шайх ҳазратлари иккинчи докторлик ишини Ҳайдаробод шаҳридаги Инглиз тили ва чет тиллар университетида ёқлаган.
Шайх, доктор Абдулҳаким Абдурраҳим ал-Канафалий ҳазратлари шофеъий мазҳабига, Ашъарий таълимотига эътиқод қиладилар. Тасаввуфда эса Қодирия, Рифоъия, Нақшбандия сулукига эга.
Милодий йил бўйича 11 июль 1972 йили таваллуд топганлар.
Оналари Раҳмат бийи Абдурраҳимбой қизи.
Шайх ҳазратлари Саййид Мўллогўё Ол Ийдрус ал-Ҳусайнийнинг Назира исмли қизига уйланган. У зотдан Саййид Муҳаммад Суфён, Саййида Фотима Ҳанийна ва Саййид Муҳаммад Луқмон исмли фарзандлар дунёга келган.
Илмий даражалари
– Ҳинд диёри Ҳайдаробод шаҳридаги Низомия университети ислом шариати бўйича фанд доктори;
– Ҳинд диёри Ҳайдаробод шаҳридаги Инглиз тили ва чет тиллар университети ҳукумат марказининг ислом шариати факультети фан доктори;
– Ҳинд диёри Ҳайдаробод шаҳридаги Низомия университетининг Қуръони карим тафсири ва Қуръон илмлари мутахассислиги бўйича бакалавр ва магистр;
– Ҳинд диёри Ҳайдаробод шаҳридаги Мавлоно Озод Миллий урду университети араб адабиёти бўйича магистр;
– Ҳинд диёри Касракут Керала Саъадий араб университети араб адабиёти магистри;
– Ҳинд диёри Касракут Керала Саъадий араб университети араб адабиёти магистри ва бакалаври.
Ҳадис ривоятлари
– Фазилатли аллома, Шайх Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Малабарий;
– Фазилатли аллома, Шайх Хожа Шариф Ҳайдарободий;
– Аллома, Шайх Ахтар Ризо Барялавий;
– Аллома, Шайх Абдулқодир Абдуллоҳ ал-Қодирий;
– Аллома, Шайх Абу Бакр Аҳмад ал-Малабарий;
– Аллома, доктор Аҳмад Муҳаммад Алавий Моликий Маккий;
– Шайх, саҳиҳ ва бошқа ҳадислар ҳофизи Муҳаммад Хомис Сулаймон Суданий;
– Шайх, катта муҳаддис Зиёул Мустафо Ғусий Ҳиндий;
– Шайх Анвар Доғистоний;
– Шайх Яҳё Ғавсоний ва бошқалар.
Илмий фаолиятлари
2022 сентябрь ойидан буён Чеченистон Республикаси пойтахти Грозний шаҳри Имом Бухорий номидаги Ҳадис илми мактаби шайхи.
2006-2016 йилларда Азҳар университетининг Араб тили факультети декани ҳамда Сунний маданият маркази раҳбари.
2017-2022 йилларда Сунний маданият маркази исломломшунослик факультети декани.
2015-2018 йилларда Сунний маданият маркази университетининг ихтисослик соҳасидаги илмий ишлар бўлими бошлиғи.
2001-2002 йилларда Латифийя мажмуаси исломий илмлар устози.
2004-2005 йилларда Сунний маданият мажлиси аъзоси, 2003 йилда эса Саъадийя араб университети илмий ходими.
2005 йилда Сунний маданият маркази университетининг араб тили, усулуд дин ва шариат устози.
Араб ва малаялам тилларида кўплаб асарлар таълиф этган, тадқиқотлар олиб борган ва исломий даврий нашрларда мақолалари мунтазам чоп этиб келинади.
Мўмин-мусулмонлар оммаси учун исломий мавзуларда кўплаб маъруза ва мавъизалар тўпламлари MP3, CD, DVD форматда босилиб чиққан.
Анжуманлар ва семинарларда иштироки
2007 йил 1 апрель куни Азҳар университети битирувчилари учун ташкил этилган иккинчи умумжаҳон форумида меҳмон сифатида иштирок этган.
2007 йил 27–30 июнь кунлари Ҳиндистон Ислом фиқҳи академияси томонидан Каликут университетининг араб тили кафедраси билан ҳамкорликда «Фиқҳ ал-ақаллийат (озчилик фиқҳи)» шиори остида ўтказилган фиқҳ бўйича семинарда иштирок этган.
2010 йил 1-17 апрель кунлари Керала университети томонидан ўтказилган «Қуръон тили, тафсири ва илми» мавзусида ўтказилган халқаро форумда «Қуръон услубининг жозибаси» номли маърузаси билан қатнашган.
2019 йил 16-17 февраль ҳижрий 1440 йил 10-11 Жумодус соний кунлари тинчлик шаҳри бўлган Бағдодда Ироқ сунний вақфи маъмурияти ҳамда Уммул Қуро университети билан ҳакмкорликда ташкил этилган Қуръони Каримдаги илмий мўъжизаларга бағишланган халқаро анжуманда иштирок этган.
Асарлари
Тўрт қисмли муҳовара (диалог) силсиласи мажмуаси.
Араб тилида гаплашишни хоҳловчилар учун фойдали бўлган муҳоварадан намуналар.
«Икмом». Бошқа бир ёзувчи билан ҳаммуаллифликда битилган мажмуа.
Курс сифатида танланган қисқа ҳикоялар.
Тирвандрам шаҳрида жойлашган Керала университетининг бакалавр босқичи табалари учун методик қўлланма.
«Қалам сояси» танланган мақолалар тўплами.
«Аҳли суннанинг Ашъарий ва Мотуридийлари нажот топувчилардир».
«Шофеъий фиқҳига оид асарлар муаллифлари ўртасидаги фарқларни очиш». Бу Шайх, аллома Абу Бакр Аҳмад Зайниддин ибн Муҳаммад Ғаззолий ибн Зайниддин ибн Али ибн Аҳмад Малабарийнинг мазкур номдаги китоби тадқиқидир.
«Мустафо Набийнинг мўйлари – шифо». Бу китоб фазилатлар ҳақида сабоқлардир (чоп этилган).
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак мўйлари» (чоп этилмаган).
«Тўрт халифа Ислом даъвати учун намунадир» (чоп этилган).
«Замонавий адабиёт антологиясида абсурд масаласи» (қоралама).
«Ислом адабиётига оид олий намуна».
«Тақлид ва ижтиҳод масалаларида тўғри йўлни топиш» (чоп этилган).
«Истиғоса (қийинчиликларда Аллоҳдан кўмак сўраш) умматнинг йўли эканига далил» (чоп этилмаган).
«Нури Муҳаммад бошланиш тонги ва хотималар анбаридир». Ҳайдаробод шаҳридаги Низомия университети докторлик монографияси.
«Қуръони каримда адабий эъжоз». Ҳайдаробод шаҳридаги инглиз тили ва чет тиллар университети докторлик монографияси.
Булар сирасига араб тилидаги бошқа асарлари ҳам қўшилади. Улар сони йигирмадан кўпроқ. Шунингдек, шайхнинг малаялам тилида икки юздан зиёд мақолалари чоп этилган.
Манба: mehrob.uz

Манба
Mehrob.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Абдували қори Али қори ўғлининг уйларига ташриф буюрдик. Қори домланинг давоми...

10077 09:43 / 27.12.2017
Очкўзлик ҳам зеҳнни заифлаштиради, руҳ ва ақлни парда билан ўраб ташлайди. Бу ҳол нафсни тарбиялаш ва уни нуқсонлардан халос этишга тўсқинлик қилади. Бу билан давоми...

1522 11:00 / 09.02.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг диний қарашлари ҳақида жуда кўп ёзилган ва ёзилмоқда. Бироқ буюк алломанинг иқтисодий тафаккури ҳам айнан шундай юксак давоми...

1330 13:30 / 07.06.2023
Эй Ҳорун Эй Ҳорун Эй синовга учраган Сенга қачон ақл киради Ким ақлсиз Менми ёки сен Мен ақллиман, эй Ҳорун Қандай қилиб сен ақлли бўлишинг мумкин Бир кун келиб давоми...

2189 11:30 / 29.05.2021
Аудиолар

120879 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7063 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42448 14:35 / 11.08.2021