1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фарзанди вафот қилган кишининг мукофоти ҳақида

19:07 / 05.12.2022 1274 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муслим Абу Ҳассондан ривоят қилади: "Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга икки ўғлим вафот қилганини айтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан у иккови туфайли нафсимизни шодлантирадиган ҳадисни сўйлаб беришини сўрадим. У зот: "Уларнинг кичиклари жаннатнинг даомисларидир (даомис – сувда юрадиган кичик ҳайвон), улардан бири отасини ёки ота-онасини кутиб олади ва кийимидан ёки қўлидан, мен сенинг мана бу кийимингдан ушлаганим каби ушлайди, сўнг Аллоҳ уни ва ота-онасини жаннатга киргизади", дедилар".

Абу Довуд Таёлисий Шуъба Муовия ибн Куррадан, у отасидан ривоят қилади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ансорлардан бир киши ўғли билан тез-тез келиб турар эди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан: "Ўғлингни яхши кўрасанми?" деб сўрадилар. У: "Ҳа", деб жавоб берди. "Сен уни яхши кўргандек, Аллоҳ сени яхши кўрсин", дедилар шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. Сўнг у киши бир муддат кўринмай қолди. Уни суриштирган эдилар, ўғилчаси вафот қилганини айтишди. (У келгач) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат эшикларидан бирига етганингда, у югуриб келиб, эшикни сенга очишига рози бўлмайсанми?!" дедилар. Атрофдагилар: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу фақат унга тегишлими ёки ҳаммамизгами?", деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳаммаларингизга", дедилар".

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Нифослик аёлларнинг (яъни, янги туққан аёлнинг ҳали нифосдан покланмай туриб вафот этган) боласи қиёмат куни уларни шодлик билан жаннатга етаклайди" (Абу Довуд ривояти).

Бу ҳадис мўминлар болалари жаннатда эканига далолат қилади. Илм аҳлидан кўпчиликнинг сўзи ҳам шу, Аллоҳ таолонинг ушбу: "Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини қўшдик" (Ват-тур, 21), оятининг зоҳири ҳам шу маънони тақозо қилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

"Кимнинг балоғатга етмаган уч фарзанди вафот қилса, унга дўзахдан тўсиқ бўлишади ва у жаннатга киритилади" (Бухорий ривояти).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Ким эсини танимаган боласидан учтасини бериб қўйса, улар ота-онаси учун дўзахдан мустаҳкам қўрғон бўладилар". Абу Зар шунда: "Иккита боласи ўлган бўлса-чи?" деб сўради. У зот: "Иккита бўлса ҳам", дедилар. Сўнг қориларнинг саййиди Убай ибн Каъб: "Битта бўлса-чи?" деди. "Битта бўлса ҳам. Лекин дастлабки лаҳзадаёқ сабр қилган бўлса", дедилар (Термизий, Ибн Можа ривояти).

Бу ҳадисларнинг ҳаммасида мусулмонларнинг гўдаклари жаннатда бўлишига далил бор. Чунки болалар раҳмат қилинганлари туфайли оталари ҳам раҳмат қилиняпти. Болалар раҳмат қилинмаган бўлса, оталарига шафоатчи қилиниши мумкин бўлмаган ишдир.

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза дастлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларидан кейин орадан бир ярим йил ўтгач ndash яъни ҳижратнинг ўн давоми...

2477 12:00 / 03.05.2019
Довуд ибн Али ибн Абдуллоҳ одобли, ақлли, хушсурат, сахий, фақиҳ ва олим инсон эди. Абу Муъайт қабиласидан бир киши уни ёмон кўрар, кўрган жойида гап билан мот давоми...

1704 07:00 / 04.07.2019
.Ашуро, сўзи луғатда .ўнинчи кун, деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2147 11:30 / 06.08.2022
Кофирлар жонлари чиқиш асносида даҳшат ва оғир мусибатларни бошидан кечирадиларАллоҳ таоло деди .Сиз золимларни ўлим талвасасидаги ҳолатларини бир кўрсангиз давоми...

10268 21:00 / 03.02.2019