1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

«Аллоҳ таолодан Месси ва Роналдони Ислом динига ҳидоят қилишини сўрайман»

19:39 / 01.12.2022 2277 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улуғ аллома, шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳнинг шогирларидан бири ҳадис матнини ўқий бошлади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади...»

Ушбу муборак ҳадиснинг шарҳида улуғ аллома шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳ қуйидаги мулоҳазаларни айтиб ўтдилар: 
«Биродарлар, бу эътибор беришимиз керак бўлган муҳим масалалардан биридир. Ҳар бир инсон кимни яхши кўраётганига назар солсин. Чунки, «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади».

Биттаси Майкл Жексонни яхши кўради, яна биттаси Мадоннани, бошқаси эса Мессини...

Биродар, озгина сабр қил! Кутиб тур! Ўша сен яхши кўраётган инсонинг мусулмон бўлиб олсин, кейин яхши кўрасан. Ҳозир уларни шу ҳолида яхши кўришинг жоиз эмас. Тушунинглар, «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади».

Бу ёқда яхши кўрилиши лозим бўлган қанчадан-қанча улуғ зотлар бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ва бошқа саҳобаи киромлар... 

Кимнидир яхши кўрмоқчи бўлсангиз, марҳамат, мана шу зотларни яхши кўринг! Киши ўзининг ҳолига қарасин. Бу масалада ҳушёр бўлсин!... 

Биз Аллоҳ таолодан Мессини Ислом динига ҳидоят қилишини сўраймиз. Шахсан мен, Аллоҳ таолодан Месси ва Роналдони Ислом динига ҳидоят қилишини сўрайман. Чунки, кўплаб мусулмонлар уларни яхши кўришади. Шунинг учун ҳам биз Аллоҳ таолодан уларни Исломга ҳидоят қилишини сўраймиз.

Юқоридаги ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳим масалани эълон қиляптилар. Киши бир инсонни чин муҳаббат ила яхши кўрса, Қиёмат куни гарчи амали билан ўша инсоннинг ёнидан жой ололмаса ҳам, унга бўлган муҳаббати сабабли Қиёмат куни унинг ёнидан жой олишини баён қилмоқдалар.

Шу ҳадисни эшитган Анас розияллоҳу анҳу шундай деганлар:
«Биз Исломдан кейин бу ҳадисни эшитиб хурсанд бўлганимизчалик бошқа бирор нарсага бу қадар хурсанд бўлмаганмиз. Бас, албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўраман, Абу Бакр ва Умарни яхши кўраман, амалим уларники каби бўлмаса ҳам, улар билан бирга бўлишни умид қиламан»

Шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳ: «Гарчи амалимиз уларникидек бўлмаса-да, биз ҳам Қиёматда улар билан бирга бўлишни умид қиламиз»


Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон

Муҳаррир: Хуршид Маъруф

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминга бало келишининг сабаблари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ. Ва баъд.Буюк ҳикматга кўра мўминга бало келиши давоми...

5459 05:00 / 06.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ўзининг Китобини мўминларга мавъиза ва зикр қилиб нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга давоми...

4372 17:42 / 20.04.2018
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар,.Бухорий ва Муслим ривоятлари..Куня, деганда кишининг исмидан аввал давоми...

4669 11:30 / 30.06.2021
Истиқлол бизга ўзлигимиз, қадриятларимиз, қадим анъаналаримиз қайтишига йўл очди. Халқимиз руҳий асоратдан, таъқибу тазйиқ ва қўрқувлардан озод бўлди. Бизга яшаш давоми...

5656 05:00 / 04.03.2017