1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Ернинг ҳимоя қобиғи

05:00 / 09.03.2017 7785 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда осмон гумбазининг яна бир ажойиб хусусиятига эътиборимизни қаратади:

Биз осмонни сақланган - қулаб тушмайдиган том қилиб қўйдик. Улар эса (осмоннинг ой, қуёш, юлдуз каби Аллоҳнинг кудратини кўрсатиб турган) аломатларидан юз ўгирувчидирлар... (Анбиё сураси, 32-оят).

Осмон гумбази тузилишининг мазкур хусусияти йигирманчи асрда олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида тўлиқ тасдиқланди.

Ер шарини ҳар томондан ўраб турган атмосфера тирик организмларнинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган шарт-шароитларни бир хилда сақлаб туриш билан боғлиқ ғоятда муҳим вазифаларни бажаради. Атмосфера Ерга яқинлашиб келаётган каттаю кичик метеорлар, метеоритлар ва бошқа космик жисмларни эритиб, йўқ қилиб юборади ва уларнинг Ер юзига қулашининг олдини олади, акс ҳолда бу фалокат Ер юзидаги барча тирик мавжудот учун оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. 

Атмосфера биз яшаб турган курраи заминни коинотнинг Цельсий шкаласи бўйича -270 даражалик қаҳратон совуғидан сақлаб туради. Бундан ташқари, Ер шарини коинотнинг бошқа хавфли таъсирларидан ҳимоялаб турувчи яна бир қатлам мавжуд. Бу қатлам Ернинг магнит майдони таъсири остида вужудга келадиган ўзига хос мустаҳкам қалқондир. Бу қатлам Ван Аллен “ҳалқалари” деб аталади ва у Ер сатҳига етиб келиши мумкин бўлган зарарли нурланишларни қайтаради. Коинотда, айниқса қуёш сиртида тез-тез юз бериб турадиган энергетик портлашлар инсон ҳаёти учун ҳалокатли бўлган даҳшатли радиоактив нурларни келтириб чиқаради. Ван Аллен ҳалқалари бўлмаса, мана шундай портлашлар натижасида вужудга келадиган радиоактив нурланишлар сайёрамиздаги ҳаётни бир зумда сўндириши муқаррардир.

Бошқача қилиб айтганда, Ер мукаммал муҳофаза тизими ва уни ҳар томондан ўраб турган ҳимоя қобиғи билан қуршаб олинган бўлиб, бу қобиқ еримизни ҳар қандай ташқи хавф-хатардан сақлаб туради. Ҳайратланарлиси шундаки, мана шу илмий далил ҳам Қуръони Каримда зикр қилинган. Оятлардан бирида Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:

У зот сизлар учун ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди... Бақара сураси, 22-оят

 

Бу ояти каримада “осмон” сўзини англатиш учун араб тилидаги “том” деган сўз келган, аммо бу сўзнинг “гумбаз, бино” деган маънолар ҳам бор. Масалан, араб бадавийлари капа ёки чайланинг устига ёпиладиган нарсани ҳам шу сўз билан ифодалайдилар. Оятдаги “том” сўзидан ҳам айнан ташқи таъсирлардан тўсувчи, пана қилувчи деган маъно англашилади.

Мана шундай чуқур илмий аҳамиятга эга бўлган, замонавий технология ва техник тараққиёт ютуқлари ёрдамида узоқ йиллик тадқиқотлар натижасида шу кунларда аниқланган далиллар бир минг тўрт юз йил аввал, на космик кузатув асбоблари, на телескоплар, на илғор техник асбоб-ускуналар мавжуд бўлган даврда инсониятга хабар қилинган. Инсоният бу илмларни Аллоҳ таолодан еттинчи асрда олган бўлса-да, фақат орадан ўн тўрт аср ўтгачгина, уларни амалда тасдиқлашга ва улардан фойдаланишга муваффақ бўлди.

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёнинг энг машҳур санъат асарларига боқинг. Уларнинг ҳаммасида санъаткор ва муаллифларнинг имзосини кўрасиз. Яъни, ҳар қандай санъаткор ўз асарига ўзининг давоми...

3824 05:00 / 07.03.2017
Дастлабки сивилизатсияларда, ой ўз нурига эга, деб таъкидланган. Бугунги кунга келиб эса, илмфан ойнинг нури фақатгина қуёш нурининг акси эканини айтмоқда. Қуръон давоми...

3146 05:00 / 09.03.2017
Саломатлик билан боғлиқ баъзи ҳадиси шарифлардаги тавсиялар баъзи кишилар учун антиқа, эскирган ёки ғалати туюлиши мумкин. Имом Бухорий нақл қиладиларки .Овқат давоми...

4600 05:00 / 07.03.2017
Таҳорат ва ғуслнинг сирлари Ҳеч қандай муболағасиз иддао қиламанки, бир кун келиб ҳамма бу кун инонмаганлар ҳам таҳорат ола бошлайди. Ғуслку вужудни бошданоёқ давоми...

8969 05:00 / 09.03.2017