1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Аҳсан талоқ

14:00 / 07.11.2022 1320 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Талоқнинг энг яхшиси жинсий алоқа бўлмаган покликда фақат бир талоқ қўймоқдир.

Аслида талоқнинг яхшиси бўлмайди.

Бу ердаги «яхши» сўзи талоқнинг турлари орасидаги нисбат учун ишлатилади.

Саҳобаи киромлар чорасиз қолганларида ҳам биттадан ортиқ талоқ қилмас ва идда чиққунча кутар эдилар. Аёл ҳайздан пок бўлганидан кейин, у билан яқинлик қилмай туриб, бир талоқ қўйиб, иддаси чиққунча кутиш аҳсан талоқ бўлади.

Талоқни бу шаклда йўлга қўйишда оилани сақлаб қолишга ҳаракат бор. Аввало, аёлнинг ҳайз кўриши кутилади. Бу вақт ичида эр аччиғидан тушиб, талоқ ниятидан қайтиб қолиши мумкин. Кейин, аёл ҳайздан пок бўлгунча кутишда ҳам шу ҳикмат бор. Қолаверса, бир талоқ қўйишда ҳам қайта ярашиш имкони чўзилади.

Бахтиёр оила китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи мақола Эр ўз хотини олдидаги молиявий бурчларини адо этиш билан бирга, муомалавий бурчларини ҳам шараф билан адо этиш пайидан бўлиши лозим.Эр хотинига давоми...

3207 08:55 / 02.07.2019
Уламоларимиз эрнинг хотини олдидаги бурчлари тўғрисида келган барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келганлар.Эрнинг хотини олдидаги давоми...

5833 18:26 / 19.06.2019
Келинликка номзод шахснинг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари ва одоблари мавжуд.1. Келинликка номзод шахс ўзини хушрўй кўрсатиш учун зийнатланишга ҳақли.Уламоларимиз давоми...

4977 10:23 / 13.12.2018
. . . .Абдулазиз ибн Умар ибн Абдулазиздан ривоят қилинади.Умар ибн Абдулазизнинг давоми...

1869 19:30 / 13.03.2020
Аудиолар

121491 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42984 14:35 / 11.08.2021