1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Тарихдаги энг кучли узр

14:00 / 13.03.2023 2547 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Билол розияллоҳу анҳуга: «Ҳатто сен ҳам менинг гапимни хато санаяпсанми, эй қора хотиннинг ўғли», дедилар. Билол розияллоҳу анҳу ғазабланган ҳолда ўринларидан туриб: «Аллоҳга қасамки, сенинг айтган гапингни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказаман», деб кетиб қолдилар. Бу гапни эшитган Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғазабдан юзлари ўзгарди.


Сўнг: «Эй Абу Зарр, уни онаси билан айбладингми? Сен ичида жоҳилият сарқити бор киши экансан», деб марҳамат қилдилар. 


Бу гапни эшитган Абу Зарр розияллоҳу анҳу йиғладилар ва: «Эй Аллоҳнинг Расули менинг ҳақимга истиғфор айтинг», деб илтимос қилдилар-да, йиғлаган ҳолда масжиддан чиқдилар.


Билол розияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, юзларини тупроққа қўйдилар ва: «Аллоҳга қасамки эй Билол, токи оёқларинг билан юзимни босмагунингча, уни ердан кўтармайман. Сен олийжанобсан. Мен эса жоҳил, хор бўлган инсонман», дедилар.


Бу гапни эшитган Билол розияллоҳу анҳу йиғлай бошладилар, Абу Заррга яқинлашиб ерга тегиб турган яноқларидан ўпдилар.


«Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳга бир марта сажда қилган юзни ҳеч қачон босмайман», дедилар. Икковлари ўринларидан туриб, бир-бирларини бағриларига босиб йиғладилар. 


Бугун биз, бир-биримизга ўн марталаб ёмонлик қилсак ҳам «Узр биродар», «Узр синглим» демаяпмиз.
Бир-биримизнинг ақийдамизга, қалбимизга, энг қадрли нарсамизга жароҳат етказиб қўйсак ҳам «Мени кечиринг» дейиш хаёлимизга келмаяпти. «Афсусдаман, узр» дейишга хижолат бўляпмиз. Узр сўраш юксак маданият ва улкан хулқдир. Баъзилар эса уни нафсни хорлаш деб ўйлашади. Ҳаммамиз ҳам бу дунёдан кетамиз, сафар озуқамиз эса жуда оз. Шундай экан, бир-биримизга озор бериб, қалбларни парчалаб, гуноҳ кўпайтиришни эмас, балки солиҳ амалларни бажариб, савоб кўпайтириш пайидан бўлайлик. 


Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда афв ва офият сўраймиз. Манба: «Ал Мутанаббий» саҳифасидан


Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига олти йил тўлиб, еттинчи йилга ўтаётган бир пайт эди. Мушрикларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

5055 19:49 / 21.04.2017
Улуғ саҳобий Саъад ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу форс қўшини ҳақида маълумот олиб келиш учун етти нафар аскарни душман қўшини томонга юбордилар ва имкон давоми...

1722 11:00 / 03.04.2022
Ибн Шиҳоб Зуҳрий розияллоҳу анҳу оз сонли кишилар ичида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг Уҳуд урушида тутган ўринлари ҳақида .Уҳуд куни олти кишидан бошқа давоми...

507 14:05 / 03 май
Саъд ибн Абу Ваққос Исломга биринчилардан бўлиб кирганларидек, бошқа исломий ишларда ҳам биринчилардан бўлиш у кишига насиб этди. Жумладан, ҳижратга изн давоми...

904 16:59 / 21.11.2023