1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Гуноҳларингизнинг кечирилишини сўраб дуо қилинг

09:00 / 20.01.2023 2747 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайхул Ислом Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратлари томонидан ҳаёт тарзи яхши томонга ўзгаришини истаганлар учун тайёрланган 40 кунлик вазифа:

Кунда бор-йўғи 10 дақиқа ажратиб, иншааллоҳ, бутун ҳаётимизга мазмун кириб буткул ўзгариши кафолатланади.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратлари буни кўплаб шогирд ва талабаларига тавсия қилганлар ва минглаб кишилар бунинг натижасини кўришган.

Бомдод намозини ўқиб бўлгач, биринчи қилинадиган нарса ўтириб, кунни қандай ўтказмоқчи бўлганингиз борасида Аллоҳ таолога сўз бериб, аҳдлашиш бўлсин.

Кун давомида қиладиган барча амалларни ибодатдан ҳам муҳим амал — Аллоҳнинг розилиги учун қилишга қасам ичасиз. Инсонлар билан гаплашган гапларингиз, еган таомингиз, уйқунгиз ва дам олишингиз, барча-барчаси, Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши керак.

Хўп, қандай қилиб Аллоҳ розилиги учун ухлаш мумкин? Уйқу Аллоҳ таолонинг неъматларидан бир неъматдир ва бандалар бу неъмат учун шукр қиладилар. Аллоҳ таолонинг розилиги учун ухлаймиз, У Зотга узоқ ва кўп ибодат қила олиш учун дам олган бўламиз.

Мазкур қасамни ва аҳдлашувни Холиқимиз бўлмиш Аллоҳ таолога қилинг, қийин нарсаларни осонлаштириши учун Аллоҳ таолога дуо ва илтижо қилинг. Қийинчиликларни енгиллатувчи зот Аллоҳ таолодир. У Зотнинг ёрдами билан ҳар қандай қийинчиликни енгиш мумкин. Ҳавои нафс ҳам енгилади.

Куннинг охирида хуфтон намозидан кейин ёхуд ётишдан олдин яна қўлингизни кўтариб, хато ва гуноҳларингизнинг кечирилишини сўраб, дуо қилинг. Эртасига бомдодда яна шундай қасам ичинг.

Абдуллоҳ Раҳим

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Адолат юзасидан иш тутиш Исломнинг барча ишларида ўз аксини топган. Ҳатто ўзига нисбатан қилинган зулм учун ўч олишда ва ўзини ҳимоя қилишда ҳам адолатли иш тутиш давоми...

2041 14:00 / 14.02.2023
Инсониятни Аллоҳ таоло яратди. Улар ягона бир оиладир. Уларни бирбирлари билан аҳилиноқ яшашга ундади. Миллати, ирқи, ижтимоий келиб чиқишига қарамай, улар давоми...

9605 16:18 / 21.06.2017
4572. Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо серобчилик сўраш учун ушбу намозгоҳга чиқдилар. Бас, дуо қилиб, давоми...

8987 20:00 / 28.02.2018
2007 йилда Сурияда Қуръони Каримнинг энг катта нусхасини ёзган яманлик хаттот Заки алҲошимий Ислом маданияти ва санъати марказларининг нуфузли мукофотларига давоми...

1273 09:10 / 23.12.2021