1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

«Намоз ўқидингми?» деб кифояланманг!

17:00 / 17.08.2022 2873 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намознинг аҳамиятини билиб, фарзандларингиздан узоқда бўлсангиз, бу ҳолатда мулойимлик билан намоз вақти кирганини эслатиб қўнғироқ ёки хабар юборсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Оталардан бири айтади: «Ишим туфайли ҳафтада беш кун уйда бўлмайман. Афсуски, фарзандларим мен уйдалигимда намозни мунтазам ўқиб, бошқа вақтлар эса дангасалик қилиб, оналарини жуда толиқтиришди. Мен ишда бўладиган куним уларнинг намозини назорат қилиб туриш учун бир жадвал тузиб қўйдим. Бу жадвалнинг ичига мен ишда бўладиган барча кундаги намозларни белгилаб чиқдим ва ҳар бир фарзандимга бердим. У ерга ҳар ўқиган намози учун биттадан нуқта қўйилади. Ким кўп нуқта тўпласа, ўша фарзангга катта мукофот бераман деб ваъда бердим. Шу йўл орқали фарзандларим мен йўқлигимда ҳам намозни қолдирмайдиган бўлдилар. Аёлим ҳам фарзандларимни уршишни ўрнига бир гап билан: «Анави жадвал нима бўляпди?» деб кифояланадиган бўлди. Бу гапни эшитган фарзандларим нуқталарни намозлар деб ҳисоблаб тезда бориб хотиржам намоз ўқиб олишар эди».

Баъзи оталар фарзандига: «Намоз ўқидингми?» деган саволни бериб кифояланади. Шу савол орқали ўзи ва фарзандини олдидаги барча мажбуриятини бажардим деб ўйлайди. Афсуски, ундай бўлмайди. Фарзандларини кўпроқ тушунадиган ота уларни намозини ўқигани тўғрисида кўпроқ сўрайди. Фарзандни намозини ҳушуъ ва уни ҳаловатини ҳис қилдиришига сабаб бўладиган: «Намозингни жамоатда ўқидингми?, Намозингда қайси сураларни ўқидинг?, Сажда қилганингда нима деб дуо қилдинг?, Сажда қилганингда касал акангни ҳам дуо қилдингми?, Намоз ўқиганингда роҳатландингми?» каби ўхшаш саволларни беради.

Товус ибн Кайсан исмли буюк тобеин ўз фарзандига бир дуо жуда ҳам муҳим эканлигини уқтириб, ҳар доим уни намозига қўшгани тўғрисида сўрар экан. Бу дуони Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга ўргатиб, кўп айтишни буюрган эканлар. Бу дуо ташаҳҳуддан кейин ва саломдан олдин айтиладиган дуодир.

Имом Муслим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: «Сизлардан биринглар намозни тугатса, ташаҳҳуддан сўнг Аллоҳдан тўрт нарсани сўраб паноҳ тиласин.

1.Жаҳаннам азобидан.

2.Қабр азобидан.

3.Маҳё ва мамот фитнасидан.

4.Масийҳ уд-дажжол ёмонлигидан».

Мана шу дуо аҳамиятга эга бўлгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларига ҳудди Қуръондаги сураларни ўргатганларидек ўргатар эдилар.

Яна бир бошқа ҳадисда Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу дуони ҳудди сура ўргатгандек ўргатар эдилар ва орқамдан қайтаринглар» дер эдилар:

اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ ، وَمِنْ عَذَابِ القَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ المَحْيَا وَالْمَمَاتِ ، وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ المَسِيحِ الدَّجَّالِ

Бизнинг буюк тобеинимиз бу ҳадисни ўрганиб, жуда катта аҳамиятга эга эканини билиб, фарзандларига ҳам шу ҳадисни ўргатган эканлар. Фарзандлари намоз ўқиб бўлганида шу дуони ўқиганлиги ҳақида сўрар эканлар. Агар ўғиллари ташаҳҳуддан сўнг бу дуони ўқимаганини билиб қолсалар, бу дуо жуда муҳим аҳамиятга эга эканини билдириш учун ўша намозни қайтадан ўқишни буюрар эканлар. Аслида эса бу дуо фақат суннат ҳисобланади.

Қизлардан бири айтади: «Онам менинг намозимни бир антиқа услуб билан сўрар эдилар. Яъни: «Намозингда нима деб дуо қилдинг?, Саждангда нима деб дуо қилдинг?, Рукуингда қайси дуони ўқияпсан?», деб кўп айтар эдилар. Бу саволлари мен саждада роҳатланиб дуо қилишимга сабабчи бўлди».

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом динида намоздан муҳимроқ, ундан улуғроқ ва аҳамиятлироқ бошқа ибодат йўқ. Аллоҳ таоло шундай марҳамат этади .Намозни тўкис адо қилинг Албатта намоз бузуқлик давоми...

5754 05:00 / 09.01.2017
Мазкур Заллат улқориrdquo Ўқувчининг янглишувиrdquo рисоласининг муаллифи машҳур Ақоид анНасафиййаrdquoнинг соҳиби Абу Ҳафс Нажмиддин Умар анНасафий 10681142 давоми...

3817 05:00 / 09.01.2017
1. Мунофиқликдан қутулиш дипломини қўлга кирита олмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мунофиқларга энг оғир намоз хуфтон намози ва бомдод давоми...

4647 09:00 / 13.05.2022
Намоз ўқиш олдидан кийимларни, намоз ўқиш жойларини нажосатифлосликлардан тозалаш, баданни ғусл, таҳорат ёки таяммум кабилар билан поклаш намознинг асосий давоми...

17227 05:00 / 09.01.2017