1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Саудия Арабистонига жўнаб кетди

12:11 / 17.08.2022 719 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ўзбекистон делегацияси таркибига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳам киритилган.
Ташрифнинг биринчи манзили сифатида барча мусулмонлар учун муқаддас Мадина шаҳри зиёрат қилинади.
Куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Жидда шаҳрига келади. Бу ерда олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг расмий тадбирлари бўлиб ўтади. Уларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, муҳим келишувларга эришиш кутилмоқда.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳамда Умра зиёратини амалга ошириши режалаштирилган.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилда Юртимиздан етти мингдан зиёд зиёратчилар Ҳаж зиёратини адо этишлари режалаштирилган бўлиб, улардан бир қисми Саудия Арабистонига етказилган.Мадина давоми...

3412 06:59 / 06.08.2018
Туркий давлатлар дин пешволари иштирокида бугун, 6 май куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Туркий халқларнинг Ислом цивилизацияси ривожига қўшган давоми...

1425 14:30 / 09.05.2022
Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот маркази қурилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий вебсайти хабар берди.Президент давоми...

2522 17:07 / 18.10.2019
Бугун, 24 сентябрь куни уламолар Навоий вилоятидаги қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюриб, жума намозини мўминмусулмонлар билан адо этиб, маърифий суҳбат қилиб давоми...

970 11:51 / 24.09.2021
Аудиолар

120862 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42431 14:35 / 11.08.2021