1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Аллоҳнинг мўъжизаларидан бири — шаршара

14:00 / 06.08.2022 2271 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шариатимизда «Аллоҳнинг зоти ҳақида эмас, балки Унинг яратганлари борасида тафаккур қилинглар», деган муҳим қоида бор. Биз бандалар Роббимизнинг яратган нарсалари ҳақида тафаккур қилсак,  уларга ибрат назари ила боқсак,  жуда кўп маълумотларга, гўзал хулосаларга эга бўламиз.

Шунинг учун биз мусулмонлар атрофимизни ўраб турган табиатга,  борлиққа ибрат назари билан боқайлик.

Табиатдаги Аллоҳ таолонинг қудратига,  санъатига далолат қиладиган нарсалардан бири шаршарадир. Дунёда турли шакл ва ҳажмга эга бўлган кўплаб ажойиб шаршаралар бор.  Жумладан, Виктория,  Ниагара кабилар. Юртимизда ҳам гўзал,  ажойиб шаршара бўлиб,  кишининг қалбини ажиб ҳислар чулғаб олишига сабаб бўлади.  Агар танангизда тетиклик, руҳиятингизни  сокинлик қамраб олишини истасангиз, вақт топсангиз Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршарасини томоша қилишга ташриф буюринг. Ушбу ҳудудга ташриф буюрар экансиз, сизга аввало, баланд пурвиқор тоғлар пешвоз чиқади. Ўзингизни худди тоғлар орасидаги дарага тушиб қолгандек ҳис этасиз. Осмоннинг мусаффолиги, ҳавонинг тозалигини айтмайсизми. Шаршарага яқинлашиб борар экансиз, атрофдаги тоғларнинг ҳайбатию, виқоридан ажабланасиз. Шу тоғнинг орасидан отилиб чиқаётган шаршарани кўрганингизда эса Аллоҳнинг санъатига, қудратига қойил қоласиз.


Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган шаршара, унинг таъсирида ҳосил бўлган яшил сув ўтлари ажиб манзаранинг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Шаршарага яқинлашганингиз сайин юзингизга сув томчилари оҳиста урилади.


Сиз тасвирда кўриб турган расмларни мақола муаллифлари айнан шаршара яқинидан туриб суратга олганлар. Шаршарага боқар эканмиз Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ёдимизга келади:

وَتَرَى الْجِبَالَ تَحْسَبُهَا جَامِدَةً وَهِيَ تَمُرُّ مَرَّ السَّحَابِ صُنْعَ اللَّهِ الَّذِي أَتْقَنَ كُلَّ شَيْءٍ إِنَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَفْعَلُونَ

 

«Тоғларни кўриб, қимирламай турибди, деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, У нима қилаётганингиздан ўта хабардордир» (Намл сураси, 88-оят).

Қиёмат куни шундай даҳшатлики, кўзимизга энг салобатли, виқорли, мустаҳкам бўлиб кўринадиган улуғвор тоғлар ҳам жойидан кўчиб, титилиб, булут каби сузиб юради. Уларни кўрган одам жойида турибди, деб ўйлайди, аслида эса улар булутдек сузиб кетаётган бўлади.

Уларнинг бу ҳолати ҳам

«…ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир».

Қиёматда бўладиган ўзгаришлар, жумладан, тоғларнинг булутлар каби сузиб юриши ҳам Унинг ишидир.

«Албатта, У нима қилаётганингиздан ўта хабардордир».

Қиёмат куни амалингизга қараб, мукофот ёки жазо беради.

Аллоҳ таоло барчамизни кўп тафаккур қиладиган ва бунинг натижасида иймонининг нури зиёда бўлиб, ибодатга рағбати ортадиган бандалардан қилсин.

Нозимжон Ҳошимжон ва Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умуман ажамлар, хусусан курдлар Ислом илмларидан восита илмларига қаттиқ эътибор қаратишган. Восита шаръий илмларга восита бўлгани учун шундай номланган илмлари давоми...

2972 05:00 / 02.03.2017
Мен ўсмирлик ёшидаги болаларимга насиҳат қилиб, одамларга қараётганингизда кўзингиздаги .қора кўз ойнак,ингизни олиб қўйинг, Аллоҳнинг бандалари ҳақида яхши давоми...

3096 05:00 / 04.03.2017
Нақлиёт воситаларидан фойдаланиш одоблари бир неча қисмга бўлинади. Бу одобларнинг биринчи қисми нақлиёт воситаларини бошқариш, ҳайдовчилик қилиш ҳаққини давоми...

3787 20:48 / 30.06.2017
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирингиз шошилмаса, дуоси албатта қабул бўлади. .Дуо қилдим, лекин ижобат бўлмади,, дейди,, ndash давоми...

3487 05:00 / 03.03.2017