1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ўзаро тенглик ва биродарлик

17:00 / 27.07.2022 1729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларни ўзаро тенглик ва биродарликка даъват қилиб туриб дедилар:

«Мўъминлар ўзаро бир-бирларига муҳаббатли бўлишда, бир-бирларига раҳм қилишда, бир-бирларига шафқат қилишда битта танага ўхшашади. Тананинг бирор аъзоси оғриса бошқа аъзолар унга бедорлик ва иситма билан ҳамдард бўлишади!».

Абшиҳий ўзининг «Мустатрофун фий кулли фаннин музтазрофин» номли китобида келтиради:

«Бир киши тобеъинлардан бирининг олдига бориб унинг эшигини тақиллатди. Улар ўртасида дўстлик ва муҳаббат бор эди. У уйидан чиқди ва дўстига: «Нега келдинг?», деди.

Дўсти: «Менинг тўрт юз дирҳам қарзим бор. Уни тўлашдан ожиз бўлиб қолдим», деди.

Шунда тобеъин уйига тезлик билан кириб кетиб тўрт юз дирҳам санаб олиб чиқиб дўстига берди. Сўнгра уйига йиғлаган ҳолатда кирди. Унинг хотини: «Пул бериш оғирлик қилар экан, унга узр айтсангиз бўлар эди», деди.

Тобеъин деди: «Мен бу учун йиғлаётганим йўқ. Йиғлаганимнинг сабаби унинг ҳолидан вақтида хабар олмаганим учундир. У менинг олдимга келиб пул сўрашга мажбур бўлибди».

Буюк дарс

Фақатгина сахийлик борасида эмас, балки юзнинг сувини сақлаш ва инсонлардаги олийжаноблик ҳақидаги буюк дарс. Шу маънода яна Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

«Мўъмин мўъмин учун худди бир бинога ўхшайди. Улар бир-бирини мустаҳкамлаб туради». У зот шундай деб бармоқларини бир-бирига кириштирдилар.

Мусулмонлар қўшини жиҳодга чиқди. Душман билан мусулмонлар ўртасида дарё бор эди. Қўмондон душманга етиб олиш учун мусулмон лашкарларини дарёга тушишга буйруқ берди. Мусулмонлар қўмондонлари амрига бўйсуниб ўзларини дарёга ташлашди. Душман уларни узоқдан кўриб турар эди. Мусулмонлар дарёнинг ўртасига етиб боришганда улардан бирининг идиши дарёга тушиб кетди. У: «Идишим, идишим», деб бақирди. Унинг ўнг томонидаги киши ҳам: «Идиш, идиш» деб бақирди. Унинг чап томонидаги киши ҳам: «Идиш, идиш», дея бақирди. Уларнинг бари ҳалиги аскарга идишини қайтаришни истар эди. Мана шу иш сабабли Аллоҳ душманнинг қалбига қўрқинч солди. Улар: «Битта идиш туфайли шу ишни қилган кишилар улардан бир кишини ўлдирсак нималар қилишар экан!», деб ваҳимага тушишди.

Уммат мана шунга ўхшаган ишлар билан ер юзидаги халқларга етакчи бўлган. У шу каби ишлар билан бу сайёранинг машриқи ва мағрибига ҳукмронлик қилган. У «битта тана» тушунчаси билан, ўзаро меҳрибонлик ва тенглик тушунчаси билан, дўстининг эшитмай қолган эҳтиёжини эшитиб эҳтиёжини унга айтмагани учун кўз ёши тўкиши билан, битта биродарнинг идиши бутун бир қўшиннинг ташвишига айланиши билан бу оламга етакчи бўлган!

Аллоҳ умматга азизликни қайтарсин!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир аёл кичик, совуқ қотган, оч қолган илонни кўриб, унга ёрдам бериш учун уйига олиб келди. Уни парваришлаб таом бера бошлади. Илон аёлга ўрганиб, кунданкун катта давоми...

10331 14:12 / 25.06.2022
Россия киноусталари томонидан ишланган .Текинхўрлар, .Паразиты, ҳужжатли илмийоммабоп фильмни кўргач, сиз азиз ўқувчиларимиз билан ушбу фильмдан олган давоми...

3634 12:30 / 08.07.2021
....Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз Аллоҳ уни билгувчидир.rdquo Ота ndash онасиз қолган бола нималарни ҳис этади... Ораларимиздан кўпчилигимиз, болалик давоми...

5853 16:26 / 31.05.2018
Оила қуриш арафасида турганлар учун 16 соатлик ўқув курслари ташкил этилаётган эди. Ҳозир фаолият юритяптими ёки йўқми, билмадим.Аммо рақс тўгарагига йигит билан давоми...

2000 10:00 / 26.02.2022