1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

08:20 / 16.07.2022 1521 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, бу улуғ бобомиз мақбараси ислом олами учун табаррук зиёратгоҳлардан бири. Бугунги кунда мажмуа шунга муносиб қилиб қайта қурилмоқда. Қарийб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, тўртта минора, айвонлар барпо этилмоқда. Мажмуа ёнида меҳмонхоналар, автотураргоҳ, автобекат, ошхоналар, савдо расталари, таҳоратхоналар қурилади.

Давлатимиз раҳбари шу борадаги ишларни кўздан кечирди, зиёратчиларга барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

– Иншооллоҳ, бу мажмуа очилганидан кейин зиёратчилар янада кўпаяди. Айниқса, нуронийлар кўп келади. Улар учун барча қулайликларни инобатга олиш керак. Бу жой нафақат диний ва маърифий, балки улкан маданий марказ ҳам бўлиши зарур. Шу боис энг яхши гулчиларни олиб келиб, мажмуани қишин-ёзин гулзор қилиб қўйиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Буткул янгича қиёфа касб этаётган мажмуа зиёрат туризмининг йирик марказларидан бирига айланиши учун барча имкониятлар мавжудлиги, улардан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

 Президентимиз Самарқанд туманида барпо этилаётган Туризм марказини ҳам бориб кўрди.

Бу ерда 8 та меҳмонхона, конгресс холл, «Абадий шаҳар» карвонсаройи қурилмоқда. Эшкак эшиш канали тартибга келтирилиб, атрофда боғ яратилмоқда.

Умуман, ушбу мажмуа туризм соҳасидаги барча халқаро стандартларга мослиги, энг замонавий хизмат кўрсатиш салоҳияти билан нафақат Самарқанд вилояти ва мамлакатимиз, балки бутун минтақада туризм индустриясини янги босқичга кўтаради.

 Давлатимиз раҳбари бу ерда йирик халқаро анжуманлар ўтказиш учун замонавий шароитлар яратиш, халқимизнинг маданияти, маърифати, миллий таомларини намоён этиш бўйича тавсиялар берди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.


Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди давоми...

1367 10:04 / 20.10.2021
Хайрия Ҳусайн Собир хоним Жидда шаҳрининг бу йилдаги энг ёши улуғ қорияси деб эълон қилинди, дея хабар бермоқда IQNA. Айтишларича, у Аллоҳнинг каломини ёдлашни давоми...

1576 14:17 / 31.07.2019
Аввал хабар берганимиздек шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Тошкент бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.Бугун 2019 йил 19 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий давоми...

1999 13:00 / 19.04.2019
Пайшанба куни Лондонда бўлиб ўтган маросимда 18 ёшли муслима аёл Хадича Мелла Буюк Британиядаги биринчи хоккейчи деб тан олинди. Бу ҳақда racingpostга таяниб iqna нашри давоми...

1346 10:05 / 30.11.2019
Аудиолар

120810 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42376 14:35 / 11.08.2021