1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳайит остонасида

09:58 / 01.05.2022 1660 pdf Ўқиш режими + -

Ассалому алайкум азиз юртдошим!  Тонгга етказганига шукр. Кунингиз унумли бўлсин. Ҳайитга бир кун қолди. Иншааллоҳ, Рамазон ойининг сўнги куни. Ой давомида улгурганингиз фарз ва нафл ибодатларингиз, тутган рўзаларингиз, савоби кўп эзгу амалларингиз Охират диёри учун улкан заҳиралар бўлсин!

Тинчлик ва офиятда ўтган таровеҳлар, юзлаб хатми Қуръонлар сабаб Меҳрибон Аллоҳ ватанимизга файзу футуҳотларини ёғдирсин! Оила аъзоларингиз ва дўстларингиз билан ҳайит намозини ҳузурла адо этишни мушарраф этсин.

Яқинлашаётган Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! Оилангиз ва яқинларингиз даврасида фазилатли байрамни гўзал тарзда ўтказиш муяссар бўлсин!  Улуғ ойдан  покланиб, юзларимиз нурга тўлиб чиқиш ҳар биримизга насиб этсин. Келгуси Рамазонга соғлик омонликда етказсин!

Яратган Зот  қалбингиздаги жамики хайрли мақсадларингиз амалга ошишига тавфиқ берсин! Сизга мустаҳкам имон, хотиржамлик ва  иккидунё саодатини тилаймиз. Омон бўлинг! 

                                                                                                                            Бобур Аҳмад.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Турк матбуоти хабарига кўра, Кембриж марказий масжиди Буюк Британиянинг энг обрўли архитектура мукофоти .RIBA Stirling,га номзод қилиб кўрсатилди.Кембриж марказий давоми...

1319 09:15 / 15.10.2021
Ҳиндистондаги Ёдиянинг Зенипур минтақасида қурилиши режалаштирилган .Бабри, масжидини алмаштириш бўйича таклиф қилинган режа эълон қилинди. Бу ҳақда Times of India давоми...

1162 09:30 / 22.12.2020
2019 йилнинг 2 март куни Татаристон Республикаси Дин ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган .Бир кунлик мактаб, лойиҳаси ўз иши бошлайди, деб хабар беради давоми...

1497 07:30 / 27.02.2019
11 июндан бошлаб Бишкекдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли ёпилган масжидларда жума намози қайта тикланди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар давоми...

769 12:20 / 15.06.2021
Аудиолар

120802 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42371 14:35 / 11.08.2021