1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон ойида Қуръонни хатм қилишни мақсад қилинг!

12:00 / 10 март 4595 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойида Қуръони Каримни хатм қилиб чиқишни мақсад қилинг! Агар сиз аввал хатм қилмаган бўлсангиз, интернетда жуда кўп қориларнинг Қуръони Каримни ўқиган аудиолари бор. Буни билмайдиган одам деярли бўлмаса керак. Шуларни топиб, кўчириб олинг. Бир бошидан эшитишга киришинг! Қори бир оятни ўқийди, сиз китобдан у ўқиган оятни кузатиб турасиз. Оят тугагач, тўхтатиб, ўзингиз ўқийсиз. Сизга яна ҳозирги кунда кенг тарқалаётган ручкали Қуръонлар ҳам ёрдам беради. Ундан ҳам худди шундай фойдаланасиз.

Астойдил бўлсангиз, кунига бир порадан, яъни 20 саҳифадан эшитиб борсангиз, бир ойда энг камида Роббимизнинг Каломини бир маротаба хатм қилиш бахтига муяссар бўласиз. Агар ғайрат қилиб, кунига 2 пора, яъни 40 саҳифа ўқисангиз, бир ойда 2 маротаба хатм қилар экансиз. Агар вақтингиз кўп бўлиб, савоб умидида, вақтингиздан унумли фойдалансангиз ва кунига 3 пора, яъни 60 саҳифадан ўқисангиз, бир ойда Қуръони Каримни 3 маротаба тугатишга муваффақ бўлар экансиз. Ҳар 10 кунда 1 маротаба Қуръон хатм қилинган бўлади. Машааллоҳ! Бу нақадар бахт! Албатта бошланишида бундай бахтга қориларнинг тиловатлари билан эришасиз. 2-3 марта эшитиб тугатсангиз, иншааллоҳ, 4-5-марталарида ўзингиз хатм қиласиз!

Муҳим эслатма

Мен ўқишда қийналаман, хатога йўл қўяман, бу Аллоҳ таолонинг Каломига нисбатан одобсизлик бўлади, деб қайғурманг! Сизнинг ўқишдан мақсадингиз нима? Уни бузиб ўқишми? Йўқ, албатта. Шундай экан, хато қилишдан қўрқманг!

Тўғри ўқиш учун хатолардан йироқ бўлишингиз керак. Хатолардан холи бўлиш учун Қуръони Каримни қайта-қайта ўқишингиз керак! Мусҳафни бардавомлик билан ўқиб бориш, аудиолардан фойдаланиб, диққат билан кузатиш, эшитиш натижасида илк ўқишда йўл қўйилган хатолар камайиб боради. Қанча кўп ўқиб, хатм қилиб борганингиз сари моҳир ўқувчига айланиб борасиз. Бироқ, хато қиламан, ўқий олармиканман деб ўтирсангиз, йиллар ўтаверади, айниқса, сиз ҳали ҳам Роббингиз Каломини бирор марта хатм қилмаган бўласиз. Шундай экан, ҳозироқ ўқишга киришинг!

Тавсия

Катта устозларимиз Қуръони Каримни эшитиб, кузатиб боришда шайх Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, шайх Абдулбосит Абдуссомад, шайх Халил Хусорий роҳимаҳумуллоҳдек зотларнинг тиловатларидан фойдаланишни тавсия қиладилар.

Унутманг!

Қуръондан бир саҳифа ўқисангиз, ўрта ҳисобда, 5000 ҳасанот ёзилади. Агар бир пора ўқисангиз, 100 000 ҳасанот ёзилади. Бордию, Қуръонни хатм қилиб чиқсангиз 3 миллион ҳасанот ёзилар экан! Бу айтилган гап Рамазон ойидан бошқа ойларда бериладиган савоблар эди. Ана энди Рамазон ойида бунга қанчалик савоб берилар экан-а?! Бошқа ойда бир амалга 10 баробар савоб ёзилса, Рамазон ойида 70 баробар қилиб ёзилади. Ихлосингизга қараб у зиёда бўлаверади. Субҳаналлоҳ!

Қадрдоним, дангасаликни бир четга суриб савоблар ишлаб олишга киришинг!

«Рамазон соғинчи» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар орасида, хамда мусулмон бўлмаганлар орасида, Ислом дини байрамларни қай тарзда ўтказишни талқин этиши ҳақида, нотўғри фирклар юради. Баъзи бир давоми...

5686 12:43 / 14.06.2018
Биринчи аломат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлишича, қадр кечасининг аломати .Қуёш тонгдан нурсиз бўлиб чиқишидир,. Имом Муслим ривояти. Иккинчи давоми...

6136 07:30 / 08 апрель
Рамазоннинг сўнгги кунларидамиз. Муборак ойнинг 26 дан 27 кунга ўтар кечаси Тошкент шаҳри жомеъларида Қуръони Карим хатмоналари якунланди. Ҳар бир масжидда давоми...

1521 19:30 / 28.04.2022
Рамазонни қарши олишимиз ndash жуда катта хурсандчилик ва Аллоҳ томонидан Одам фарзандига берилган улкан неъматлардан биридир.Рамазон ndash бу чексиз раҳмат дарёси давоми...

2168 09:24 / 07.04.2021