1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизнинг бир гуруҳ уламолари АҚШга ташриф буюрадилар

23:57 / 15.04.2022 1266 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистонлик бир гуруҳ уламолар ва имом-хатиблар Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШнинг Флорида штатида ўзбекзабон ватандошлар томонидан очилган «Al-Bukhari islamic center» масжиди маъмурияти хабар берди.

«Ассалому алайкум ҳурматли ватандошлар, қадрли ўзбекзабон дин қардошлар! Сизлар учун ажойиб хушхабар.

Бу йилги Рамазон ойини ҳар йилгиданда шукуҳли ўтказиш мақсадида ўзбекистонлик 10 га яқин устозлар Америка Қўшма Штатларига ташриф буюрмоқда», – дейилади хабарда.

АҚШдаги Рамазон тадбирларида қуйидаги уламолар қатнашиши маълум қилинган:

1. Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов

2. Исҳоқжон домла Бегматов

3. Жалолиддин домла Ҳамроқулов

4. Исмоил домла Муҳаммад Содиқ

5. Ҳасан домла Қодиров

6. Қосимжон қори Каримов

7. Абдулҳамид домла Жуманов

8. Анвархон қори Заитов

Уламолар АҚШнинг қуйидаги шаҳарларга ташриф буюради:

• 20 апрель – пойтахт Вашингтонда;

• 21 апрель – «Isabet Academic Campus» – Филаделфия, Пенсилвания штати;

• 22 апрель – Ню-Йорк шаҳрида;

• 23 апрель – Cинcиннати, Огаё штати;

• 24 апрель – Shalimar Banquets – Чикаго, Иллинойс штати;

• 25 апрелдан – 2 майга қадар – «Al-Bukhari islamic center» – Орландо, Флорида штатида бўлишади.

Уламолар ташриф манзилларининг геолокацияси билан ушбу ҳавола (https://t.me/uamaalbukhari/4194) орқали танишишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида Ал-Бухорий ислом маркази 2018 йилда АҚШнинг Орландо шаҳрида яшовчи ўзбекзабон мусулмонлар томонидан очилган масжид ва марказ ҳисобланади. Марказ 2020 йил май ойида Сардоба сув тошқинида жабр кўрган, уйсиз қолган одамларга ёрдам ажратган эди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 22 январь куни эрта тонгда Умра ndash 2022rdquo мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.Ўзбекистон давоми...

916 09:36 / 22.01.2022
Рамазон ойи арафасида чиқарилган, Каъба рельефи акс этган 20 граммлик тўртбурчак олтин нишон Уэлс мусулмонлари кенгаши билан маслаҳатлашган ҳолда, Буюк давоми...

1037 13:30 / 16.03.2023
Саудияликлар бошқа мамлакатлардаги мусулмон дўстларини Саудия Aрабистонига келишга ва .шахсий ташриф визаси, асосида умра зиёратини адо этишга таклиф қилишлари давоми...

756 12:00 / 25.07.2023
Сўнгги йилларда, барча соҳалар қатори, диниймаърифий жабҳада, хусусан, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.Хусусан, давоми...

3254 09:00 / 19.03.2022
Аудиолар

120917 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42479 14:35 / 11.08.2021