1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони «Ҳаж-2022» мавсуми учун ёш чегарасини белгилади

18:45 / 12.04.2022 2444 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги «Ҳаж-2022» мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди.

«Шунингдек, барча зиёратчилар подшоҳлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.

Хорижлик ҳожилар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус ташхиси ҳақида манфий натижали ПЦР маълумотномасини тақдим этиши лозим.

Подшоҳлик Ҳаж ва умра вазирлиги ҳожиларнинг ибодат амалларини бажариш давомида ўз соғлиқларини сақлаш учун эҳтиёткорлик шартлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилишлари заруратини қатъий талаб қилмоқда», дейилади идора баёнотида.

Маълум қилинишича, мазкур масала «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши ҳамда Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги «Ҳаж» ва «Умра» масалалари бўйича атташеси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.

Идора хабарида Ҳаж мавсуми учун тўловлар бўйича маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 5200 дан 7200 нафаргача оширилган эди.

Ҳаж мавсуми жорий йил тахминан июль ойининг бошларига тўғри келиши кутилмоқда. Мусулмонлар идораси аввалроқ, Рамазон ойида умра зиёрати учун тўловлар оширилиши ҳамда Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам қисман ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон маданият ва туризм вазирлиги .ҳалол, туризм масаласи бўйича турли тадқиқотлар ўтказишни бошлайди. Бу ҳақда spot.uz сайти хабар берди. Мамлакатда .ҳалол, давоми...

634 17:37 / 19.07.2023
Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан 2024 йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 1900 дан 2400 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт давоми...

2069 21:33 / 09 март
Навбатдаги янгилик Доктор Айман Рушдийнинг .Суратли тажвид, асари ўзбек китобхонларига асл нусхаси ва муаллифнинг расмий рухсати асосида илк бор тақдим давоми...

5238 15:45 / 24.03.2022
Ҳиндистондаги .Макка, масжидининг ҳашаматли аркасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда thehindu.com сайти хабар беради.Маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари 8 давоми...

1519 15:00 / 25.07.2019
Аудиолар

120865 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42435 14:35 / 11.08.2021