1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг!

17:00 / 04.04.2022 1767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинч кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза бошлайди...

Юсуф алайҳиссаломнинг оталари фарзандларини қаттиқ соғинганларидан: «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман», деган эканлар.

Ҳа азизлар, Рамазон келди. Рамазоннинг ифорини сезяпмизми?

Кўпчилик Рамазон баракали ой, тунлари ҳам, кунлари ҳам узоқ давом этади, деб ўйлайди. 

Аммо унутманг, дўстлар, Рамазон ойи ҳам бошқа ойлар каби 30 кундан иборат! Ҳар бир куни ҳам бошқа кунлар каби 24 соат! Рамазон ойида ҳам бошқа ойлар каби тўрт ҳафта бор, яъни Рамазон ҳам бошқа ойлар каби тез ўтиб кетади.

Меҳмонни чиройли кутиб олиб, ҳурматини жойига қўйган банда муҳаққақ зафар қучгувчидир...

Рамазон бизларнинг тайёргарлигимизни, уни қандай қарши олиб, нималар тақдим этганимизни Яратганга етказгувчи элчидир. Шундай экан, уни иззат-икром қилайлик! Биздан мамнун бўлган меҳмонгина тақво аталмиш ҳадясини туҳфа этади...

Аксинча бўлса-чи?! Меҳмонига бепарво бўлиб, уни хурсанд қила олмаган, бошқа ишлар билан оввора бўлганлар аниқ ютқазади. Натижада Роббининг унга сийлаб юборган меҳмони норози бўлади ва совғасини ўзи билан қайтариб олиб кетади. Энг ачинарлиси эса у бундай инсонлардан ўз Роббига шикоят қилади...

Кимки, Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини эъзозласин, ҳурматини бажо келтирсин!

Мусулмонлар катта мусобақани бошлаганлар, бунинг натижаси охиратда эълон қилинади.

Рўза тутган мусулмон борки мусобақа қатнашчисидир. Мукофот эса – Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннат...

Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровеҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...

Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!!!

Ҳой дўстим, сиз ҳозир Рамазон аталмиш боғда сайр қилмоқдасиз... Боғ шириндан шакар мевалару анвойи озуқаларга тўла. Улардан бир кун, олти ой, бир йил, ё умрингиз охиригича етадиганини териб олишингиз мумкин. Бу сизнинг истагингиз!

Фақат боққа кириш имконига эга бўла туриб, ҳеч нарсасиз чиқиб кетиб қолманг! Боғнинг мевалари беҳисоб. Шу кунларда ҳамма «саватини» ноз-неъматларга тўлдириш билан овора.

Бу боғнинг боғбони эса ўзининг энг саботли, энг ихлосли меҳмонларига чегирмалар эълон қилган. Ҳа, ҳа, ажойиб чегирмалар! Бирга етмиш баробар!

Ҳамма хоҳлаган мевасидан истаганича захира тўпласин! Шунча неъматдан қуруқ чиққан, охирати учун захира ололмаган киши нақадар бахтсиздир!

Барчамиз имконни қўлдан бой бермайлик!

«Рамазон соғинчи» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ndash жиҳозлар орқали Қуръон ўқиттириладиган ой эмасРамазон мусулмонлар учун Қуръон ойидир. Ҳақиқий маънода Қуръон ойидир. Турли технологик жиҳозларга давоми...

1491 10:32 / 23.04.2021
Жуда қартайиб қолган киши рўза тутишга ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейинроқ рўза давоми...

3865 04:00 / 16 март
Рамазонни сўнгги кунини қандай ўтказиш керак Муборак ой якунига етиб бормоқда ҳадемай Рамазон тугайди. Иймонли одам келаётган ийд байрамига ҳурсанд бўлса, давоми...

3764 13:53 / 13.06.2018
Баъзилар .Рўзадорни тўйдирган одам рўза тутганнинг савобини олади,, деган гапни хато талқин этади, ифторлик маросими уюштириб, кўп одамларни чақиради, кейин ўзи давоми...

938 16:09 / 28.03.2023